Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар

11.12.2023
author avatar

Асал ҲОШИМОВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда: 

– ҚҚС;
– фойда солиғи;
– мол-мулк солиғи;
– ер солиғи;
– сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
– айланмадан олинадиган солиқ.

 

Солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар эътироф этилади :

  • улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаради ва уларни бирламчи қайта ишлашни амалга оширади. Бунда уларнинг жами даромадида ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (шу жумладан, уни ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни) реализация қилишдан олинган даромадининг улуши календарь йилда жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этса;
  • ер участкаларига эга бўлган, бу ер участкалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлса.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумласига биологик ресурслардан (ҳайвонлар ва ўсимликлардан) олинган маҳсулотлар ҳам киради:

  • қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ўсимликшунослиги маҳсулотлари;
  • чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик маҳсулотлари;
  • ипакчилик маҳсулотлари;
  • балиқчилик маҳсулотлари ва сувда етиштириладиган экинлар. 
Эътибор беринг
Саноатда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти деб эътироф этилмайди .

ҚҚС

Мажбурий тартибда хусусан қуйидагилар ҚҚС тўловчилари ҳисобланади:

  • юридик шахслар – қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса ;
  • оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида қишлоқ хўжалиги фаолияти бўйича ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс – оддий ширкатнинг иштирокчиси .

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чет эл валютасида экспортга реализация қилишда ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилади . Бунда экспорт тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак 

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг