2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди

preview

2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кирганлиги ва унинг транзити учун йиғимлар ставкалари тасдиқланди 24.12.2024 й. ЎРҚ-1011-сон, 10-илова..

Buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг.

Қонунчилик янгиликларини тезкор тарзда ўқиш учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни уларнинг эгалари ёки улардан фойдаланувчилар тўлайди СК 456-м.. Йиғимлар ставкалари автотранспорт тегишли бўлган мамлакатлар – Тожикистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва бошқалар бўйича белгиланган.

Ўтган йилга нисбатан Европа Иттифоқи, Озарбайжон ва Туркманистон транспорти бўйича ставкалар ўзгарди 24.12.2024 й. ЎРҚ-1011-сон, 10-илова..

Т

Йиғим тури

Битта автотранспорт воситаси (автопоерз) учун йиғим ставкаси (АҚШ долларида)

1

Чет давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси худудига кирганлиги ва унинг ҳудуди оркали транзити учун йиғим (бундан 2 – 7 бандларда кўрсатилган давлатлар мустасно)

400

2

Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш кувватлари:



10 тоннагача

100


10 тоннадан 20 тоннагача

150


20 тоннадан юқори 

200

3

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва Озарбайжон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг худуди оркали транзити учун йиғим:



14 кунгача

80


14 кундан ортиқ

280

4

Қозоғистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси худудига кирганлиги ва унинг ҳудуди оркали транзити учун йиғим

300

5

Қирғизистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси худудига кирганлиги ва унинг ҳудуди оркали транзити учун йиғим

300

6

Туркманистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси худудига кирганлиги ва унинг худуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш кувватлари: 



10 тоннагача

130


10 тоннадан 20 тоннагача

180


20 тоннадан юқори 

250

7

Афғонистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим

50

Изоҳлар:

1. Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб чет давлатларнинг оғир вазнли ва йирик габаритли юк автотранспорт воситалари ўтганлиги учун йиғим тўланиши билан бир қаторда махсус Низомга асосан қўшимча равишда тўлов ундирилади.

2. Ўзбекистонга учинчи мамлакатлардан юклар олиб киришда ва Ўзбекистон ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон юк автотранспорт воситаларидан қўшимча равишда 375 АҚШ доллари микдорида йиғим ундирилади.

3. 3-банд бўйича йиғимнинг умумий микдори Ўзбекистон ҳудудидан чиқишда автотранспорт воситасининг ҳақиқий бўлган муддатига мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади.

4. Гуманитар юкларни олиб ўтишда йиғимлар ставкасига нисбатан 0,5 камайтирувчи коэффициент қўлланилади.

5. Ўзбекистон ҳудудига киришда чет давлатларнинг ташувчиларига юкларни автомобилда халқаро ташишга доир рухсатномаларнинг миллий ташувчилар эҳтиёжидан ортиқчасининг ҳар бир донасини реализация қилиш учун 400 АҚШ доллари микдоридаги йиғим белгиланади. Транзит рухсатномаси учун йиғим ставкасига нисбатан 0,5 камайтирувчи козффициент, учинчи мамлакатларга(дан) юк ташиш рухсатномаси учун 2,0 кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади.

6. Эрон автотранспорт воситалари ҳудудга кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим ставкаси – 0 (тенглик асосида).

7. Агар Ўзбекистоннинг халқаро шартномасида бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

 

Хорижий давлатлар автотранспортининг Ўзбекистон ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзити учун 2024 йилда амал қилган йиғим ставкалари тўғрисида эслатамиз 25.12.2023 й. ЎРҚ-886-сон, 10-илова..


Т

Йиғим тури

Битта автотранспорт воситаси (автопоерз) учун йиғим ставкаси (АҚШ долларида)

1

Чет давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди оркали транзити учун йиғим (бундан 2 – 7 бандларда кўрсатилган

400

2

Тожикистон ва Озарбайжон юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш қувватлари:



10 тоннагача

100


10 тоннадан 20 тоннагача

150


20 тоннадан юқори 

200


3

Қозоғистон юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим

300

4

Қирғизистон юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим

300

5

Туркманистон юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш қувватлари: 



10 тоннагача

50


10 тоннадан 20 тоннагача

100


20 тоннадан юқори 

150

6

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим

150

7

Афғонистон юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим

50

Изоҳлар. 2024 йилда:

1. Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб чет давлатларнинг оғир вазнли ва йирик габаритли юк автотранспорт воситалари ўтганлиги учун йиғим тўланиши билан бир қаторда, қўшимча равишда махсус Низомга асосан тўлов ундирилади.

2. Ўзбекистонга учинчи мамлакатлардан юклар олиб ўтишда ва Ўзбекистон ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон Республикаси юк автотранспорт воситаларидан қўшимча равишда 175 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

3. Гуманитар юкларни олиб ўтишда автотранспорт воситаларининг олиб кирилиши ва транзитида ундириладиган йиғимлар ставкасига нисбатан 0,5 камайтирувчи коэффициент қўлланилади.

4. Агар Ўзбекистоннинг халқаро шартномасида бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

 

 

 

Бошқа тушум ва тўловлар Бошқа тушум ва тўловлар Бошқа тушум ва тўловлар /ru/publish/doc/text195423_chet_davlatlar_avtotransportining_uzbekiston_hududiga_kirganligi_va_tranziti_uchun_yigimlarning_stavkalari