Чорвачиликда бухгалтерия ҳисоби қандай юритилади
Тавсияда:
– ҳайвонлар ҳисоби юритиладиган бухгалтерия ҳисобварақлари;
– бухгалтерия ҳисоби;
ҳайвонларнинг;
ҳайвонларни ўстириш (бўрдоқига боқиш) харажатлари.
Чорвачилик – бу чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун чорва молларини кўпайтириш билан шуғулланадиган қишлоқ хўжалиги тармоғи.
Ҳайвонлар ҳисобини қайси ҳисобварақларда юритиш керак
Корхонага тегишли ҳайвонларни қуйидаги алоҳида гуруҳлар бўйича ҳисобга олинг:
- ёш ҳайвонлар;
- боқувдаги (яйловдаги) катта ёшдаги ҳайвонлар;
- паррандалар;
- ёввойи ҳайвонлар;
- қуёнлар;
- асалари оилалари;
- сотиш учун асосий подадан яроқсиз қилинган (боқувга қўйилмасдан) катта ёшдаги қорамоллар;
- сотиш учун бошқа шахслардан қабул қилинган қорамоллар.
Ўстиришдаги (бўрдоқидаги) ҳайвонлар ҳисобини қуйидаги ҳисобварақларда юритинг
:
Ушбу ҳисобварақлар бўйича таҳлилий ҳисоблар ҳайвонларни ўстириш ва боқиш харажатларини ҳисобга олиш учун белгиланган ҳайвонларни сақлаш жойлари, турлари, ёш гуруҳлари ва бошқа кўрсаткичлар бўйича юритилади.
ТМЗ таркибидан асосий воситаларга ўтказилган ишчи кучи сифатида фойдаланиладиган ишчи ҳайвонларни (1110 ва 1120-ҳисобварақлар) 0170-ҳисобварақда қуйидаги гуруҳлар бўйича ҳисобга олинг
:
- ишчи кучи сифатида фойдаланиладиган ишчи ҳайвонлар – отлар, ҳўкизлар, туялар, хачир ва эшаклар ва бошқа ишчи ҳайвонлар (шунингдек, юк транспорт воситаси сифатида фойдаланиладиган ҳайвонлар);
- маҳсулот (насл, сут, жун ва бошқалар) берадиган ҳайвонлар – сигирлар, биялар, қўйлар, эчкилар ва бошқалар.
Ҳайвонларнинг бухгалтерия ҳисоби қандай юритилади
Ҳайвонларни ўстириш ва бўрдоқига боқиш харажатларини қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олинг:
- 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» – агар чорвачилик асосий фаолият тури бўлса;
- 2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» – бошқа ҳолатларда.
Ҳайвонларни ўстириш харажатларини қайси ҳисобварақларда ҳисобга олиш керак
Корхона кейинчалик гўшт ва сут ишлаб чиқариш учун йирик шохли қорамолларни, шунингдек маҳсулотларидан ўзининг ошхонасида фойдаланиш учун бошқа ҳайвонлар ва паррандаларни етиштиради.
Йирик шохли қорамолларни ўстириш ва бўрдоқига боқиш харажатлари 2010-ҳисобварақда, бошқа ҳайвонлар ва паррандалар бўйича эса – 2710-ҳисобварақда ҳисобга олинади.
Асосий подадан яроқсиз қилинган ҳайвонларни ҳисобга олишда қуйидаги ўтказмаларни амалга оширинг (маҳсулдор қорамоллар – бошланғич қиймати бўйича, ишчи қорамоллар – яроқсизга чиқариш натижасида олинган ҳақиқий миқдорида):
|
Хўжалик операцияси |
Шартли сумма, |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Маҳсулдор қорамолларнинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилди* |
60 |
||
|
Асосий подадан яроқсиз қилинган маҳсулдор қорамоллар акс эттирилди |
60 |
||
|
Ишчи ҳайвонларнинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилди |
100 |
||
|
Ишчи қорамолларнинг жамғарилган эскириши ҳисобдан чиқарилди |
80 |
||
|
Асосий подадан яроқсиз қилинган қорамоллар акс эттирилди |
20 |
||
* Маҳсулдор қорамоллар бўйича амортизация ҳисобланмайди
.
Насл сифатида олинган ёш ҳайвонларни қуйидаги ўтказмалар орқали кирим қилинг:
- 1110-«Ўстиришдаги ҳайвонлар» ҳисобварағининг дебети;
- насл берадиган ҳайвонларни сақлаш харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақнинг кредити (2010 ёки 2710).
Корхонанинг ички ҳужжатларида белгиланган даврда ўстиришда (боқувда) бўлган ёш ҳайвонларни асосий воситалар (АВ) таркибига – асосий подага ўтказинг.
Ёш ҳайвонларнинг ТМЗ таркибидан АВ таркибига ўтказилишини қандай ҳисобга олиш керак
Фермер хўжалигининг ички ҳужжатларида белгиланган вазнни тўплаган ёш ҳайвонлар 756 млн сўм қиймати бўйича ТМЗ таркибидан АВ таркибига ўтказилади.
Бухгалтерия ҳисоби:
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Ёш ҳайвонлар асосий подага ўтказилди |
756 |
||
1110 ва 1120-ҳисобварақларда ҳисобга олинган ҳайвонларнинг четга чиқиб кетиши (шу жумладан асосий подадан яроқсиз қилинган ҳайвонларни тайёрлаш корхоналарига топширилиши) уларнинг сотилиши сифатида қаралади.
Корхона илгари асосий подадан яроқсиз қилинган қорамолларни тайёрловчи корхонага 158 млн сўмга сотди.
Сотилган қорамолларнинг таннархи – 120 млн сўм.
Бухгалтерия ҳисоби:
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Қорамол сотилди |
158 |
||
|
Сотилган қорамол таннархи ҳисобдан чиқарилди |
120 |
||
Нобуд бўлган ва мажбурликдан сўйилган (эпизоотия ёки табиий офатдан нобуд бўлганларидан ташқари) ҳайвонларнинг қийматини қуйидаги ўтказмалар орқали моддий қийматликларнинг бузилиши сифатида акс эттиринг:
- 5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағи дебети;
- 1110 ёки 1120-ҳисобварақлар кредити.
Нобуд бўлган ва мажбурликдан сўйилган ҳайвонлардан олинган терилар, шохлар, туёқлар, техник ёғлар ва шу кабиларни фойдаланиш ёки сотиш мумкин бўлган нархлар бўйича баҳоланг. Уларни қўшимча маҳсулот сифатида ҳайвонларни парваришлаш харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (2010 ёхуд 2710) билан корреспонденцияда кирим қилинг.
Эпизоотия ёки табиий офатдан нобуд бўлган ёки сўйилган ҳайвонларнинг қийматини ҳисобдан чиқаришда қуйидаги ўтказмаларни амалга оширинг:
Ҳайвонларнинг ҳисобдан чиқарилишини далолатнома билан расмийлаштиринг.
Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар бўйича ўтказмаларни умумлаштирамиз:
|
Хўжалик операцияси |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Юридик шахслардан ва аҳолидан харид қилинган ҳайвонлар кирим қилинди |
||
|
Юридик шахслардан ва аҳолидан харид қилинган ҳайвонлар кирим қилинди (1500-ҳисобварақдан фойдаланилганда) |
||
|
Ҳайвонларнинг ортган вазни ва ўсиши кирим қилинди |
||
|
Етказиб берувчилардан харид қилинган ёш ҳайвонлар кирим қилинди |
||
|
Ундирилмайдиган даъволар суммаси ҳисобдан чиқарилди |
||
|
Ҳайвонларни етказиб келиш бўйича ҳисобдор шахсларнинг харажатлари акс эттирилди |
||
|
Таъсисчилардан устав фондига улуш сифатида олинган ёш ҳайвонлар кирим қилинди |
||
|
Йирик шохли қорамоллар насллари кирим қилинди |
||
|
Ишчи отлар насллари кирим қилинди |
||
|
Бошқа шахслардан текинга келиб тушган ёш ҳайвонлар кирим қилинди |
||
|
Ёш ҳайвонлар асосий подага ўтказилди |
||
|
Ишчи ва маҳсулдор қорамоллар АВ таркибига ҳисобга киритилди |
||
|
Ёш ҳайвонлар четга сотилди |
||
|
Хатлов натижасида аниқланган ёш ҳайвонларнинг камомади акс эттирилди |
||
|
Ёш ҳайвонлар шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига берилди |
||
|
Эпизоотия ёки табиий офатлар натижасида нобуд бўлган ёш ҳайвонлар ҳисобдан чиқарилди |
||
Ҳайвонларни ўстириш (боқиш) харажатлари қандай ҳисобдан чиқарилади
Чорвачиликдаги харажатларни қуйидаги ишлаб чиқариш тармоқлари ва турлари бўйича ажратинг: гўшт ва сут йўналишидаги чорвачилик, қўйчилик, паррандачилик, йилқичилик, асаларичилик, балиқчилик ва бошқалар.
Харажатларни ҳисобга олишда Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга амал қилинг.
Ишлаб чиқариш харажатларини 2010 ва (ёки) 2710-ҳисобварақларда (шу жумладан субҳисобварақлар бўйича таҳлилий ҳисоб) қуйидаги харажатлар моддалари бўйича ҳисобга олинг:
- моддий харажатлар;
- меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий харажатлар;
- ишлаб чиқаришга мўлжалланган АВ ва НМА амортизацияси;
- ишлаб чиқаришга мўлжалланган АВни сақлаш ва таъмирлаш;
- озуқа-ем;
- ҳайвонларни ҳимоя қилиш воситалари;
- бошқа ташкилотларнинг иши ва хизматлари;
- фавқулодда ҳолатлар билан боғлиқ бўлмаган чорванинг нобуд бўлишидан йўқотишлар;
- бошқа ишлаб чиқариш харажатлари.
Чорвачиликда харажатларни ҳисобга олиш объектлари сифатида қорамоллар алоҳида турлар ва гуруҳларга ажратилади. Масалан, йирик шохли қорамоллар бўйича – бу асосий пода, ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонлар; қўйчиликда – асосий пода, ўстиришдаги ва боқувдаги ёш қўйлар (қўзичоқлар).
Чорвачиликда харажатларни ҳисобга олиш объектларини танлаш корхонанинг ихтисослиги ва ҳажмига, шунингдек ҳайвонларни боқиш технологиялари ва ишлаб чиқариш жараёнининг ташкил қилинишига боғлиқ бўлади.
Ишлаб чиқариш фаолияти турлари (масалан, гўшт ва сут чорвачилиги), ҳайвонларнинг турлари ёки уларнинг ёш гуруҳлари бўйича таҳлилий ҳисобини юритинг. Маҳсулотнинг алоҳида турлари бўйича бевосита харажатларни ҳисобга олиш зарурати юзага келганда қўшимча субҳисобварақларни (субконто) очинг. Бу ҳар бир турдаги чорвачилик маҳсулотларининг таннархини янада аниқ белгилашга имкон беради.
Қоракўлчилик хўжалигида бухгалтерия ҳисоби алоҳида субҳисобварақлардан фойдаланган ҳолда юритилади, уларда ҳайвонлар жунини қирқиш ва қоракўл териларини олиш харажатлари акс эттирилади. Бундай ҳисоб усулидан мазкур харажатларни тўғридан-тўғри йўл билан ҳисобга олиш мумкинлигини эътиборга олиш керак.
Чорвачиликда маҳсулот ишлаб чиқаришга харажатлар бир йил мобайнида ўсимликшуносликдагига қараганда бир маромда амалга оширилади, шу муносабат билан уларни ўзаро боғлиқ йиллар бўйича ҳисобда чеклашга зарурат бўлмайди. Қоидага кўра, чорвачиликда жорий йилдаги барча харажатлар шу йилги маҳсулотлар таннархи таркибига киритилади. Бундан паррандачилик, асаларичилик ва балиқчилик каби тармоқлар мустасно, чунки уларда ҳисоб йили охирида тугалланмаган ишлаб чиқариш бўлиши мумкин.
Ҳисобот даври мобайнида ишлаб чиқариш харажатларини 2010 ёки 2710-ҳисобварақлар дебети бўйича харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар билан корреспонденцияда акс эттиринг.
Йирик шохли ёш қорамоллар ва боқувдаги (яйловдаги) ҳайвонларнинг ортган вазнининг қиймати, шунингдек ёш ҳайвонларнинг ўсиш қийматини ҳар ойда 1110 ёки 1120-ҳисобварақларнинг дебетига парваришлаш режа таннархи (ҳисобга олинган, прогноз қилинган) ёки бизнес-режа бўйича ушбу ҳайвонларни парваришлаш харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг (2010, 2710) кредитига киритинг. Режа таннархи – бу ҳайвонларни ўстириш билан боғлиқ режалаштирилган харажатлар бўйича олдиндан ҳисобланган таннарх.
Ҳисобот йили охирида 1110 ва 1120-ҳисобварақлар бўйича йил давомида парваришлаш режа таннархи бўйича ҳисобга олинган ҳайвонларнинг қўшилган вазни (ўсиш) қийматини, парваришлашнинг ҳақиқий таннархигача тўғрилайдиган ўтказмаларни амалга оширинг.
Ҳисобот ойи мобайнида қишлоқ хўжалиги корхонаси жорий йилда ҳисобга олинган йирик шохли қорамоллар подасини ўстириш (боқиш) харажатларини акс эттирди. Булар материалларга (шу жумладан озуқага), меҳнатга ҳақ тўлашга харажатлар, АВ амортизацияси ва бошқа ишлаб чиқариш харажатларидир. Бунда ҳайвонлар қийматига режа таннархи суммаси киритилган.
Йил якунлари бўйича режа таннархи ҳақиқий таннархдан кам чиқди, шу сабабли корхона ҳайвонларни ўстириш (бўрдоқига боқиш) харажатларининг режа таннархига ҳақиқий таннархгача тушириладиган тузатиш киритди.
Бухгалтерия ҳисоби:
|
Хўжалик операцияси |
Шартли сумма, |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Ҳайвонларни ўстириш (бўрдоқига боқиш) харажатлари (ҳар ойда ҳақиқий харажатлар миқдорида) акс эттирилди |
489 |
|
|
|
Ҳайвонларнинг ортган вазни (ўсиши) режа таннархи (ҳар ойда режа таннархи) бўйича акс эттирилди |
456 |
||
|
Ҳайвонларни ўстириш (бўрдоқига боқиш) харажатлари режа таннархига ҳақиқий таннархгача тушириладиган тузатиш* киритилди (ҳисобот йили охирида) |
33 |
||
*Агар режа таннархи ҳақиқий таннархдан ошган бўлса, худди шундай ўтказма килинади, лекин манфий сумма (сторно) билан.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- Чорвачиликда бухгалтерия ҳисоби қандай юритилади
- Бухгалтерия ҳисобида иш ҳақи қандай акс эттирилади
- Қайси активларни товар-моддий захиралар сифатида сифатида ҳисобга олиш керак
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловларини қандай тўлаш керак
- Ердан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари ва қишлоқ хўжалигида бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter