Кафиллик билан берилган банк кредитларини қандай ҳисобга олиш керак

01.01.2026
author avatar

Шавкат РАСУЛЕВ

МБ департаменти директори ўринбосари
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қуйидагилар ҳисоби:
   банк кредити олиниши;
   кредит бўйича фоизларни ҳисоблаш;
   кредит мажбуриятларини сўндириш;
– солиқ оқибатлари.

  

Эътибор беринг
Тавсияга 07.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1025-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.

Вазият: корхона банк кредитини олди ва уни вақтида тўлаб бера олмади. Кредитни кафил қоплаб берди.

Кредит мажбуриятларини қандай ҳисобга олиш керак? Қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган шартлар асосида пул маблағларини (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган кредитни қайтариш ва фоизлар тўлаш мажбуриятини олади