Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
2024 йилда сув солиғида нималар ўзгарди
Солиқ ставкалари ва тўлов хабарномаларини топшириш тартиби – сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ушбу элементларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Norma мутахассислари томонидан махсус buxgalter.uz учун тайёрланган шарҳда ўқинг.
2023 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун амалда бўлган солиқ ставкалари 12 – 30% га индексация қилинган.
Тўлов хабарномаларини топшириш тартиби белгиланди. Аввалроқ солиқ органлари солиқ тўлаш бўйича тўлов хабарномаларини қуйидагилар учун қандай усулда топшириши белгиланмаган эди:
– деҳқон хўжаликлари учун;
– тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар учун .
Эндиликда тўлов хабарномалари имзо остида топширилиши ёки:
– солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда (агар мавжуд бўлса);
– солиқ тўловчи номига расмийлаштирилган мобил телефон рақамига СМС-хабар шаклида юборилиши;
– солиқ органларининг махсус мобил иловасида;
– олинганлигини ва санани тасдиқлайдиган бошқа йўл билан олиниши белгиланди.
Buxgalter PROда – Солиқ кодексига 2024 йилда киритилган барча ўзгартиришлар.