2024 йилда акциз солиғидаги ўзгаришлар

preview

28.12.2023 йилдаги ЎРҚ-891-сон Қонуни акциз солиғи ставкаларини индекслади ва газланган шакарли ичимликлар ва энергетикларга акциз солиғини жорий қилди.

 

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

2024 йилда акциз солиғи ставкалари 3 босқичда индексация қилинади:

  • 1 январдан:

– тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш (сигаралар, чилим (кальян) учун тамаки, чекиладиган тамаки, трубкали тамаки ва бошқалар) – ставкалар 12%га ошади;
– озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, эфироальдегид фракциядан ректификацияланган техник этил спирти ва этил спиртининг бош фракцияси – ставкалар 2 бараварга ошади;
– алкоголь маҳсулотлари, шунингдек фильтрли сигаретлар, фильтрсиз сигаретлар, папирослар, сигариллар (сигареталар), биди, кретек импорти – ставкалар 5%га камаяди;

  • 1 апрелдан:

– нефть маҳсулотлари – ставкалар 12%га ошади. Бунда Аи-91 ва ундан юқори октан сонли бензин ставкалари 2023 йил даражасида сақланиб қолади;

  • 1 июлдан:

– алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш – ставкалар 5%га ошади.

 

 

2024 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидагиларга акциз солиғи жорий қилинади:

– таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган газланган ичимликлар – 1 литри учун 500 сўм миқдорида;
– энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар – 1 литри учун 2 000 сўм миқдорида.