Бухгалтер директорнинг талабларини бажарганлиги учун жавобгар бўладими

06.01.2024
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

 Тавсияда:

– ким мансабдор шахс ҳисобланади;
– ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш;
– етказиб берувчида маҳсулот мавжудлигини автоматик тарзда аниқлаш;
– МХИКни нотўғри акс эттирганлик учун жарима санкциялари;
– компания директори ва бухгалтери ўртасидаги келишмовчиликлар;
– ноқонуний ҳаракатга шериклик;
– штатдаги бухгалтер ва аутсорсинг бухгалтерининг жавобгарлиги.

 

Бухгалтерларимизни ташвишга соладиган тез-тез учраб турадиган савол – бухгалтер директорнинг кўрсатмаси ёки талабига биноан амалга оширган шубҳали хатти-ҳаракатлари ва операциялари учун жавобгар бўладими.

Бухгалтер – мансабдор шахс 

Маълумки, бош бухгалтер, худди директор каби, ўзининг профессионал ҳаракатлари учун тўлиқ жавобгар бўладиган мансабдор шахс ҳисобланади  . Албатта, айбни енгиллаштирувчи ҳолат мавжуд, аммо бу ҳеч қандай ҳолатда ҳам бош бухгалтерни ноқонуний операциялари ва ноқонуний бухгалтерия ўтказмалари учун жавобгарликдан бутунлай озод қилмайди. Амалиёт шуни биладики, ҳуқуқбузарлик тазйиқ остида,масалан, мансабдор...