Имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДСни қандай ҳисоблаш керак
Тавсияда:
– фуқароларнинг айрим тоифалари учун имтиёзлар;
– имтиёзли даромадлар;
– солиқдан қисман озод қилинадиган даромадлар;
– солиққа тортилмайдиган даромадларнинг бошқа турлари;
– алоҳида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида берилган имтиёзлар.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- 15.11.2024 йилдаги ЎРҚ-1001-сон Қонун;
- Президентнинг 12.08.2024 йилдаги ПФ-108-сон Фармони;
- МИВнинг 17.10.2024 йилдаги 184-сон, 10.10.2024 йилдаги 2024-21-сон СК ва МБ бошқарувининг 08.10.2024 йилдаги 364-В-сон қарори;
- Президентнинг 22.11.2024 йилдаги ПҚ-403-сон Қарори;
- 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун;
- Президентнинг 26.03.2025 йилдаги ПФ-61-сон Фармони.
ЖШДС бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 378–380-моддаларида белгиланган. Имтиёзлар қуйидагиларга тақдим этилади:
- жисмоний шахсларнинг алоҳида тоифалари учун;
- даромадларнинг алоҳида турлари бўйича.
Фуқароларнинг айрим тоифалари учун қандай имтиёзлар тақдим қилинади
Айрим тоифадаги шахсларнинг даромадлари тўлиқ ёки қисман ЖШДСдан озод этилиши мумкин
.
Даромадлари ЖШДСдан тўлиқ озод этилган жисмоний шахслар
|
Жисмоний шахслар |
Даромад тури |
|
Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг бошлиқлари ва ходимлари, консуллик муассасаларининг мансабдор шахслари, уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаса |
Ўзбекистондаги манбалардан олинадиган, дипломатик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари |
|
Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари ҳамда уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса |
Ўзбекистондаги манбалардан олинадиган, дипломатик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган барча... |

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter