Юридик шахслардан олинадиган ер солиғини қандай ҳисоблаб чиқариш керак
Тавсияда:
– қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ базаси;
– қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ базаси;
– ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш.
Ер солиғи бўйича солиқ базасини қандай аниқлаш керак
Ер участкасининг нимага мўлжалланганлигидан келиб чиққан ҳолда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ базалари қуйидагича белгиланган :
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича – солиқ солиниши лозим бўлган ер участкасининг умумий майдони;
- қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бўйича – солиқ солиниши лозим бўлган ер участкасининг норматив қиймати.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ базаси
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ базасини ер участкасининг умумий майдонидан солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонларини чегириб ташланган ҳолда аниқланг :
Солиқ базаси = Ер участкаларининг умумий майдони – Имтиёзга эга участкаларнинг майдони.
Ажратилган ер участкасининг майдони тўғрисида маълумотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган ва муайян ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатларда акс эттирилади.