Реализациядан олинган даромадга тузатиш киритиш

08.02.2023
author avatar

Дилшод СУЛТОНОВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– тузатиш киритиш қоидалари;
– товарнинг қайтарилиши;
– битим шартларининг ўзгартирилиши;
– нархларнинг ўзгартирилиши;
– кўрсатилган хизматлардан воз кечилиши.

 

Тузатиш киритиш қоидалари

Қуйидаги ҳолатларда товарни (иш, хизматлар) реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритинг :

  • товарлар, шунингдек суғурталанувчига суғурта мукофоти тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
  • битим шартлари ўзгартирилганда;
  • нархлар ўзгартирилганда, харидор томонидан чегирмадан фойдаланилганда;
  • кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.
Эътибор беринг
Даромадга бир йил ичида тузатиш киритиш мумкин, кафолат муддатига эга бўлган товарлар (хизматлар) бўйича эса – кафолат муддати ичида. Суғурта мукофоти бўйича – шартнома бекор қилинган пайтда тузатиш киритинг.

Даромадларга тузатиш киритишни, товар қайтарилган, битим шартлари ўзгартирилган ва шунга ўхшаш вазиятлар содир бўлган солиқ даврида амалга оширинг . Шу даврнинг ўзида даромадга киритилган тузатиш суммасини ўсиб борувчи тартибда Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-иловасининг 190-сатрида ҳисобга олинг.

Мисол
Даромадга киритилган тузатишни бухгалтерия ҳисобида ва ҳисоботларда акс эттириш

2023 йил октябрда корхона 112 000 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 12 000 минг сўм миқдоридаги товарни реализация қилди.

2024 йилнинг майида товарларнинг 22 400 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 2 400 минг сўм миқдоридаги қисми қайтарилди.

Реализация қилишдан олинган даромадни (100 000 минг сўм) 2023 йилнинг ҳисоботида, товарларнинг қайтарилиши ва даромаднинг 20 000 минг сўмга камайишини эса – 2024 йилда акс эттирамиз.

Даромадга тузатиш киритилган 20 000 минг сўмлик суммани Ҳисоб-китобга 1-илованинг 190-сатрида «минус», яъни манфий белги билан ҳисобга оламиз.

Даромадга тузатиш киритилганда қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштиринг . У товарларни (хизматларни) олувчи харидор томонидан тасдиқланиши лозим.

Қўшимча ҳисобварақ-фактурада қуйидагиларни кўрсатинг:

  • ҳужжат рақами ва уни тузиш санаси;
  • ҳисобварақ-фактурани тўлдириш учун зарур бўлган реквизитлар;
  • тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактура рақами ва санаси;
  • ҚҚСсиз...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг