Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади

01.01.2026
author avatar

Зарема МЕНАЛИЕВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ресурс солиқлари услубияти бўлим бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китоби таркиби;
– қуйидагиларни тўлдириш:
1-иловани;
2-иловани;
3-иловани.

 

Эътибор беринг
Тавсияга 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1105-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китоби солиқ ҳисобида турган жойдаги, норуда қурилиш материаллари бўйича эса – қазиб олиш жойи бўйича қуйидаги муддатларда тақдим этилади :

  • юридик шахслар томонидан – солиқ даври (чорак) бошланганидан эътиборан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда, ҳисобот давридан (ой) кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай;
  • жисмоний шахслар томонидан – йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай.
Эътибор беринг

2026 йил 1 январдан солиқ ҳисоботини янги платформа – «Ягона ҳисоботлар тизими» орқали тақдим қилиш мумкин.

2026 йил давомида платформадан ихтиёрий фойдаланиш мумкин. 2027 йилдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун, 2028 йилдан барча тадбиркорлик субъектлари учун платформадан фойдаланиш мажбурий бўлади

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг