Иш берувчининг қайси харажатлари ходимларнинг даромадлари ҳисобланмайди

15.07.2025
author avatar

Умид ҲАМРОЕВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда

– ходимларни сут, газланган сув, даволаш-профилактика озиқ-овқати, ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
– касаба уюшмаси бадаллари ҳисобидан қилинган тўловлар;
– фавқулодда ҳолатларда моддий ёрдам;
– ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб қайтиш;
– диний расм-русумлар ва маросимларни, байрам тантаналарини ўтказиш, вакиллик харажатлари, шунингдек ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш;
– махсус кийим-бош ва пойабзал, ходимларни озиқ-овқат билан таъминлаш;
– ходимни бошқа ҳудудга ишга ўтказиш;
– хизмат сафари харажатлари;
– меъёрий компенсация тўловлари;
– меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш;
– боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан тўловлар;
– прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш;
– ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг истеъдодли ва иқтидорли фарзандларини бепул ўқитиш;
– ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
– бонус дастурлари;
– фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, жамғармалар ёрдамлари;
– давлатдан бонуслар ва мукофотлар.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:

  • Президентнинг 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон Фармони;
  • Президентнинг 26.06.2025 йилдаги ПҚ-207-сон Қарори.

Иш берувчининг ходимлари фойдасига қилган алоҳида харажатлари ходимларнинг даромади ҳисобланмайди. Бундай тўловлар учун муҳим омил ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ҳисобланади, чунки айни бир хил тўловлар турли вазиятларда ёки даромад бўлиши, ёки солиқ солиш мақсадларида даромад сифатида қаралмаслиги мумкин. Солиқ агенти бўлган иш берувчининг солиқ тўловчи ходимнинг даромадлари ҳисобланмайдиган харажатлари Солиқ кодексининг 369-моддаси 3-қисмида келтирилган.

Бундай харажатлар рўйхати меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек уларни жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида тан олмасликка ёрдам берувчи ҳужжатлар билан «Ходимнинг даромадлари ҳисобланмайдиган иш берувчининг харажатлари» тавсиясида танишиб чиқишингиз мумкин.

Жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайдиган иш берувчининг харажатларини батафсил кўриб чиқамиз.

Ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган сув, ҳимоя воситалари билан таъминлаш 

Меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш бўйича харажатлар ходимнинг даромадига киритилмайди.

Ушбу харажатларга ЖШДС солинмаслиги учун ташкилот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя этиши лозим. Аввало меҳнат шароитлари ноқулай бўлган иш ўринлари рўйхатини белгилаб олинг. Бунинг учун иш ўринларини аттестациядан ўтказинг, ушбу жараёнда меҳнат шароити зарарли бўлган иш ўринларини аниқланг .

Кейин жамоа келишувида (шартномасида)...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг