«Манфий» ҚҚСни қандай қоплаш керак

26.01.2024
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– «манфий» ҚҚС қандай юзага келиб чиқади;
– солиқ органларини ҚҚС қопланиши ҳақида қандай хабардор қилиш керак;
– ҚҚС ўрнини қоплаш учун қанақа ҳужжатлар асос бўлади;
– ҚҚС ўрнини қоплашнинг умумий тартиби:
        камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби;
       ҚҚСни қоплаш тартиби;
– ҚҚСни қоплашнинг тезлаштирилган тартиби;
        ҚҚС тезлаштирилган тартибда қопланишига ким ҳақли;
        ҚҚСни қоплашнинг тезлаштирилган тартиби;
– дипломатик ваколатхоналарга ва уларга тенглаштирилган ташкилотларга ҚҚСни қайтариш хусусиятлари;
– МТБ иштирокчиларига ҚҚСни қайтариш хусусиятлари.

            

«Манфий» ҚҚС қандай келиб чиқади 

Бюджетга тўланиши керак бўлган ҚҚС суммаси ҳар бир солиқ даври (ой) якунлари бўйича, ҳисобга олиниши ва тузатиш киритилиши лозим бўлган суммалар ҳисобга олинган ҳолда, солиқ базаси ва солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бюджетга тўланиши керак бўлган ҚҚС суммаси манфий бўлиб чиқса, яъни ҳисобга олиниши ва тузатиш киритилиши лозим бўлган сумма ҳисоблаб ёзилган суммадан ошса, солиқ тўловчи бу суммани қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.

Мисол
Қопланиши керак бўлган ҚҚС суммасини ҳисоблаб чиқиш

Январь ойида ҚҚС тўловчиси бўлган корхона 224 млн сўмлик товарларни сотди, шу жумладан ҚҚС – 24 млн сўм, шунингдек ўз фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ 336 млн сўмлик товар ва хизматларни харид қилди, шу жумладан ҚҚС – 36 млн сўм.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси манфий бўлиб чиқди – 12 млн сўм (24 – 36). У қопланиши керак.

«Манфий» ҚҚС қуйидаги йўллар билан қопланади:

  • бошқа солиқлар бўйича қарзларни сўндириш;
  • солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига олиш;
  • солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига қайтариш орқали.

ҚҚСни қоплаш тартиби махсус Низом билан белгиланган.

ҚҚСни қоплаш ҳуқуқидан фойдаланиш учун солиқ тўловчи хавф-хатарнинг «яшил зона»сида жойлашган бўлиши керак. Мавжуд хатарлар ҳақида солиқ органлари солиқ тўловчиларни шахсий кабинетлари орқали огоҳлантириб, уларга ўзларининг солиқ сиёсатига тузатиш киритиш ҳамда контрагентларни танлашда лозим даражада эҳтиёткор бўлиш имконини тақдим этадилар.

ҚҚС қопланиши ҳақида солиқ органларини қандай хабардор қилиш керак

2022 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчиларнинг манфий ҚҚС суммасини қоплаб (қайтариб) бериш аризаси билан солиқ органларига алоҳида мурожаат қилишига доир талаб бекор қилинган . Солиқ тўловчи «манфий» ҚҚСни ўз ҳисобварағига қайтариш ёхуд уни қўшиб ҳисобга олиш истаги ҳақида солиқ органларини солиқ ҳисоботини тақдим этиш пайтида хабардор қилади. Бунинг учун Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳақидаги маълумотларнинг электрон формасида

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг