2024 йил март ойидан қандай ўзгаришлар кучга киради
2024 йил 1 мартдан бошлаб:
Белгиланишича, «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан умумий белгиланган шартлар ва қоидалар доирасида 4 ва 5–тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банкларининг Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада ажратиладиган кредитлари бўйича асосий ставканинг 40 фоизигача миқдорида компенсация тақдим этилади.
(Президентнинг 2022 йил 30 декабрдаги «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб–қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-287-сон Фармони)
Белгиланишича, спорт турлари бўйича ўтказиладиган расмий мусобақалар, Ўзбекистон чемпионати ва кубогида иштирок этиши учун спортчиларнинг мансублиги ва уларнинг малакасини идентификация карталари (ID-карта) орқали аниқлаш тартиби жорий этилади.
(Президентнинг 2023 йил 27 июлдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора–тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-114-сон Фармони)
B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга бўлган фуқаролар томонидан тизим бошқаруви, маълумотлар базаси ва «булутли» платформани бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади.
(Президентнинг 2023 йил 24 майдаги «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора–тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-162-сон қарори)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига заруратга кўра уларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан молиялаштириладиган ташқи рекламани мувофиқлаштириш бўлинмаларини ташкил этиш ҳуқуқи берилади.
(Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги «Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 428-сон қарори)
Нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол–мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) электрон рақамли имзодан фойдаланиб, видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади.
(Президентнинг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора–тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-300-сон қарори)
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан тадбиркорлик субъектларига қуйидаги қўллаб–қувватлаш чоралари тақдим этилади:
- ўрта тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларига:
– лойиҳа қийматининг 15 фоизи, бироқ устав капиталининг 20 фоизи ёки 3 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ташаббускорнинг устав капиталига кўчмас мулк объектлари, асбоб-ускуналар ва бошқа кўринишдаги активлар шаклида улуш киритиш;
– кўчмас мулк ва асбоб–ускуналарнинг 70 фоизи, бироқ 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда мулк сотиб олиш ва етти йилгача муддатга қарздорлик қолдиғига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада йиллик фоиз ҳисоблаш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан хизматлар ипотекаси асосида ташаббускорга бериш;
- кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига:
– кредит (лизинг) ажратиш учун тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотларига миллий ва хорижий валютада молиявий ресурсларни...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter