Қачон ва қайси турдаги онлайн-НКТ тизими чекини харидорга бериш керак

10.06.2026
author avatar

Владимир ГИБЕЛЬ

«GAROV TARAQQIYOT NKM» МЧЖ муассиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– онлайн-НКТ чекига техник талаблар;
– онлайн-НКТ чекини электрон шаклда бериш;
– тўловлар ҳисоб-китоб қилинганда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларини бериш хусусиятлари:
   тўлов терминали ёрдамида;маркетплейслар ва электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда;
– онлайн-НКТ чекида тўлов тури;
– онлайн-НКТ чекини бошқа ҳужжат билан алмаштириш.

 

Эътибор беринг

Тавсияга ВМнинг 18.03.2025 йилдаги 168-сон қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.

Аҳоли билан барча пулли ҳисоб-китоблар онлайн-НКТ чеки билан расмийлаштирилиши лозим . Харидорга чекни ўз вақтида ва тўғри тақдим этиш сизнинг тушумингизни Солиқ (айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС) ҳисоб-китобида тўғри акс эттирилишини таъминлайди. Эслатиб ўтамиз, бу автоматик равишда содир бўлади.

Бунда солиқ органи томонидан Солиқ кодексининг 221-моддасига мувофиқ жарима солишига асос бўлмайди.

Эътибор беринг

Кассир нафақат нақд пулда, балки банк картаси ёки QR-код орқали ҳисоб-китоблар амалга оширилганда ҳам онлайн-НКТ чекини бериши шарт. Ташкилотингиз сотувчилари ва кассирларига мижозлар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКТ тизимидан чекларни ўз вақтида ва тўғри беришлари юзасидан кўрсатмалар беринг ва уларни назорат қилинг.

Онлайн-НКТ чекига қўйиладиган қандай техник талабларга риоя қилиш керак

Онлайн-НКМ ва виртуал кассадан харидорларга махсус оқ қоғозларга чоп этилган чекларни беринг :

  • чек қоғозининг кенглиги 55 мм дан кам бўлмаслиги;
  • ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 мм дан кам бўлмаслиги лозим;
  • чекдаги ёзувлар қора рангда бўлиши керак.

Чоп этилган чеклардаги сонлар, ҳарфлар ва рамзлар аниқ кўринишда бўлиши ва ўқилганда...

lock

Батафсил ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг