Чиқим касса ордерини расмийлаштириш тартиби
Тавсияда:
– чиқим касса ордерини расмийлаштиришнинг кетма-кетлиги;
– чиқим касса ордерлари ким томонидан тўлдирилади ва имзоланади;
– чиқим касса ордери қандай тўлдирилади;
– автоматлаштирилган ҳисоб-китобда чиқим касса ордерини қандай тўлдириш керак;
– қандай хатолар чиқим касса ордерини ҳақиқий эмас деб топишга сабаб бўлади;
– чиқим касса ордерларини сақлаш муддати қандай.
Ташкилот кассасидан нақд пул берилишида чиқим касса ордери (ЧКО) расмийлаштиринг. Кассадан берилган пайтда уни бир нусхада ёзинг:
- иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлов қайдномаси бўйича. Ҳар бир қайдномага ЧКО расмийлаштиринг;
- иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ЧКО асосида ҳар бир ходимга;
- пул тушумлари, депонентланган ва лимитдан ошиқ суммаларни банкка шахсан ташриф буюриш ёки инкассация хизмати орқали топширишда;
- нақд пул ҳисобот учун ходимга, масалан, хизмат сафари харажатларини тўлаш учун ва ҳ.к.;
- фуқаровий-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича шахсларга бажарган ишлари, хизматлари натижалари учун бўнак ва тўловларга;
- бошқа барча ҳолатлардаги нақд пулларга.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter