Ўтган йиллардаги хатолар қандай тузатилади

16.02.2024
author avatar

Асал ҲОШИМОВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– бухгалтерия ҳисобидаги ўтган йиллардаги хатоларни тузатиш;
– солиқ ҳисобидаги ўтган йиллардаги хатоларни тузатиш.

 

Амалиётда шундай вазиятлар бўладики, яъни бухгалтер хатоларга йўл қўяди, лекин уларни келгусидаги ҳисобот даврларида аниқлайди. Масалан, бухгалтер:

  • бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ёки ҳисоб сиёсати қоидаларини нотўғри қўллайди;
  • бирор бир ҳисобга олинган объектни нотўғри малакалайди ёки баҳолайди;
  • активлар амортизациясини нотўғри ҳисоблайди;
  • муддатидан ўтган қарздорликни даромадлар (харажатлар) сифатида ҳисобдан чиқармайди;
  • инвентаризация пайтида аниқланган мол-мулкнинг ортиқчалиги (камомадини) акс эттирмайди;
  • солиқ суммасини нотўғри ҳисоблайди;
  • арифметик хатога йўл қўяди;
  • бошланғич ҳисоб ҳужжатини нотўғри расмийлаштиради ёки ҳисобда акс эттирмайди.

Бундай хатолар бухгалтерия ва солиқ ҳисобида турлича тарзда ифодаланади.

Айрим ҳолатларда хатоликлар ташкилотдаги масъул ходимларнинг инсофсизлик билан қилинган ҳаракатлари оқибатида юзага келади.

Ҳисоб ёзувларини шакллантиришда ёки молиявий ҳисоботни тайёрлашда бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттириш учун керакли маълумотлар бўлган тақдирда ҳам хато қилинса, бундай хатолик инсофсизлик оқибатида рўй берган ҳисобланади.

Агар бошланғич ҳужжатдаги хато унга қайта ишлов бериш...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг