Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Электрон ТТЮ: тез-тез бериладиган саволларга жавоблар
Buxgalter.uz манзилига ТТЮни жорий этишга тааллуқли саволларнинг келиб тушиши давом этмоқда. Эътиборингизга Солиқ қўмитаси мутахассисларидан навбатдаги жавоблар тўпламини ҳавола қиламиз.
- Юк жўнатувчи – йирик солиқ тўловчи эмас, юк олувчи эса – ҳа
- ЭТТЮни расмийлаштирмаганлик учун жавобгарлик
- Қайтариш учун ЭТТЮ
- Агар экспорт ёки импорт бўйича ташиш бўлса, ЭТТЮ расмийлаштириш керакми
- E-ijaraда автомобилнинг ижара шартномасини рўйхатдан ўтказмадик
- Бизда лизингга олинган автомобиль
- Тизимда юридик шахснинг хусусий автомобили бўйича маълумотлар мавжуд эмас
– 2024 йил 1 апрелдан бошлаб ЭТТЮ йирик солиқ тўловчилар учун мажбурийдир, 2024 йил 1 июлдан эса қолган хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурий бўлади. Агар юк жўнатувчи йирик солиқ тўловчилар жумласига кирмаса, юк олувчи эса кирса, қандай йўл тутиш лозим?
– Агар товар-моддий бойликлар олди-сотдисига доир шартноманинг томонларидан бири йирик солиқ тўловчи бўлса, ТТЮ электрон шаклда расмийлаштирилади.
Йирик солиқ тўловчилар жумласига кирмайдиган корхоналар учун товар-транспорт юк хатини электрон шаклда расмийлаштириш учун чекловлар мавжуд эмас. Йирик солиқ тўловчилар эса ТТЮни фақат электрон шаклда расмийлаштиришлари керак.
– ЭТТЮ расмийлаштирилмаганлиги учун ким жавоб беради? Бундай вазиятда ким ва қандай жавобгарликка тортилади?
– Юк жўнатувчи жавобгар бўлади. Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг 4-бандига мувофиқ унинг зиммасига ЭТТЮни расмийлаштириш мажбурияти юклатилган, башарти Низомда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса.
Юк жўнатувчи иккита ҳолатда ТТЮни қоғоз шаклида расмийлаштиришга ҳақли:
1. Агар у йирик солиқ тўловчи бўлмаса, у ТТЮни 2024 йил 1 июлга қадар қоғоз шаклида расмийлаштиришга ҳақли ;
2. Агар ахборот тизимида ЭТТЮни расмийлаштиришда техник носозликлар юзага келган бўлса . Техник носозликлар электрон товар-транспорт юк хати тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим. Ва ушбу ТТЮ носозликлар бартараф этилгандан сўнг 5 календарь куни ичида қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан электрон шаклда ахборот тизимига киритилиши керак.
ТТЮ электрон шаклда расмийлаштирилмаганлиги учун ҳозирча жавобгарлик белгиланмаган.
– Қайтариш учун ЭТТЮни қандай расмийлаштириш лозим?
– Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда амалга оширилади. Юкни харидорга қайтарадиган томон юк жўнатувчи сифатида иш юритади. Ушбу компания қайтарилаётган юк учун ЭТТЮни шакллантиради.
– Агар юк жўнатувчи хорижда жойлашган бўлса, юк олувчи эса – Ўзбекистон компанияси бўлса ва аксинча бўлганда, ЭТТЮни қандай тўғри жўнатиш мумкин?
– Юкларни автомобиль транспортида халқаро ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ экспорт ва импорт қилинган юкларни жўнатиш учун CMR автомобиль йўли юк хати расмийлаштирилади. ТТЮнинг халқаро аналоги анча содда, унда ортиқча нарсалар йўқ ва барча зарур нарсалар мавжуд: нимани ташияпмиз, қаердан, қаерга, ким ташияпти, нимада ташияпти ва ҳ.к.
CMRнинг расмийлаштирилиши ва муомаласида ҳеч нарса ўзгармайди.
– Юк жўнатувчи ЭТТЮни расмийлаштиришда транспорт учун сатрнинг чиқиб келадиган рўйхатидан ташиш амалга ошириладиган автомобилни тополмади ва ЭТТЮни расмийлаштира олмаяпти? Бундай вазиятда нима қилиш керак?
– Кўрсатилган сатрнинг чиқиб келадиган рўйхатида ЭТТЮда юк ташувчи сифатида кўрсатилган томоннинг мулкидаги ёки ижарага олинган автомобиллари акс эттирилади.
Юк ташувчи ташиш амалга ошириладиган автомобилни сотиб олиши ёки ижара шартномасини тузиши ва ушбу ижара шартномасини E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказиши керак.
Амалиётда компаниялар автотранспорт воситаларининг ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказмаган ҳолатлар содир бўлади. Агар сиз бирон бир сабабга кўра буни амалга оширмаган бўлсангиз, шартномани рўйхатдан ўтказинг ва автомобиль транспорт воситалари рўйхатида пайдо бўлади .
Buxgalter.uz фойдаланувчиларининг транспортни танлаш учун сатрнинг чиқиб келадиган рўйхатида компаниянинг автомобили мавжуд бўлмаган вазиятлар ҳақидаги саволларига яна 2 та жавоб қўшдик:
– Транспорт учун сатрнинг рўйхатида лизингга сотиб олинган машина чиқмаяпти. Е-ижарада лизингга олинган автомобилни рўйхатдан ўтказиш имконияти мавжуд эмас. Машина ишончнома асосида бизнинг тасарруфимизда. ЭТТЮни қандай расмийлаштириш керак?
Жавоб 17.04.2024 йилда янгиланди:
– 2024 йил 17 апрелда Солиқ қўмитаси лизингга сотиб олинган автомобиль учун ЭТТЮни тўлдириш имконияти пайдо бўлганлиги ҳақида эълон қилди. Бунга қадар бундай техник имконият мавжуд эмасди.
ЭТТЮни тўлдириш учун “Транспорт тури” бўлимида “Автомобиль”ни кўрсатинг ва “Автомобилнинг бошқа эгалари” сатрида сизга уни лизингга берган автомобиль эгасининг СТИР ёки ЖШШИРни киритинг. Шундан сўнг барча зарур маълумотлар автоматик тарзда акс эттирилади.
E-ijaraда автотранспорт воситаларининг лизинг шартномалари, илгаригидек, рўйхатдан ўтказилмайди.
.
– Транспорт учун сатрнинг рўйхатида фирманинг хусусий автомобили чиқмаяпти. ДЙҲХХда машина рўйхатдан ўтказилган, жарималар фирма номига келмоқда. Ушбу ҳолатда қандай йўл тутиш лозим?
– ДЙҲХХ органлари ёки “Yangi texnologiyalar”га мурожаат қилишни: вазиятни таърифлаб бериш ва нима учун тизимда ушбу автомобиль бўйича маълумотлар мавжуд эмаслиги сабабини аниқлаштириб олишни маслаҳат берамиз.
ДЙҲХХ тизимига автомобиль тўғрисидаги маълумотлар киритилмаган, шу боис сатрнинг рўйхатида у пайдо бўлмаётган вазиятлар бўлади.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади