Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар қандай ҳисобга олинади

05.09.2025
author avatar

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ҳисобдор шахслар;
– ҳисобдор суммаларни бериш учун рухсатномани расмийлаштириш;
– ҳисобдор суммалар бериладиган муддатлар;
– ҳисобдор суммалардан фойдаланганлик учун ҳисоботни расмийлаштириш тартиби;
– ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш ва уларни бозорда аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириш;
– сарфланмаган ҳисобдор суммаларни қайтариш;
– ҳисобдор шахсга ҳаражатларни қоплаб бериш;
– ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш.

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

  • Президентнинг 14.02.2025 йилдаги ПФ-22-сон Фармони;  
  • Президентнинг 19.08.2025 йилдаги ПФ-138-сон Фармони.

Ҳисобдор шахс деганда – муайян ишни (топшириқни) бажариш учун унга нақд пул маблағлари тарзида ёки корпоратив банк картаси орқали берилган ёки улардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳужжатли асослантирилган ҳисобот тақдим этиш мажбурияти юклатилган шахс тушунилади.

Масалан:

  • хизмат сафарига юбориладиган ходимга хизмат сафари харажатлари учун нақд пулда бўнак ёки ушбу харажатларни тўлаш учун корпоратив карта берилади;
  • рестораннинг таъминот бўлими ходимига деҳқон бозоридан озиқ-овқатлар харид қилиш учун нақд пул берилади;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи – корхона ходимига бозордан маҳсулот сотиб олиш учун нақд пул берилади..
Эътибор беринг
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг