Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Умумий овқатланиш корхонаси тўпламга қайси МХИКни қўллаши лозим
Ассортиментга янги товар позициясини киритишда турли мутахассислар турли МХИКдан фойдаланишни тавсия қилишмоқда. Buxgalter.uz бундай вазиятлардан бирини ҳал қилишда иштирок этди. Тажриба билан бўлишамиз.
Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.
Тез овқатланиш кафеси тўпламлар билан савдо қилишни бошлашга қарор қилди. Тўплам турли МХИК билан реализация қилинадиган ассортиментдаги позициялардан иборат. Масалан, гамбургер ва ПЭТ-идишда кока-коладан иборат тўплам.
Кафе бухгалтери tasnif.soliq.uzда мувофиқ келадиган МХИКни танлаш чоғида “098000010011000000 – Бир нечта товарлардан ташкил топган тўпламлар (турли хил кодлар билан), шу жумладан байрам тўпламлари” кодида тўхтади.
Кафе раҳбари ўзини эҳтиёт қилишга қарор қилди ва умумий овқатланиш шохобчаларини автоматлаштириш соҳасидаги мутахассис билан маслаҳатлашди. Мутахассис бухгалтернинг танлови хато эканлигини кўрсатди, сабаби ушбу МХИК умумий овқатланиш шохобчалари учун МХИК гуруҳига тааллуқли эмас ва бошқа кодларни танлашни таклиф қилди:
- “МХИК коди: 10202001009000001 – Комплекс овқатланиш рационлари умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган нонушталар (шу жумладан, тантанали маросимларда)”;
- “МХИК коди: 10202001009000002 – Комплекс овқатланиш рационлари умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган тушликлар (шу жумладан, тантанали маросимларда)”;
- “МХИК коди: 10202001009000003 – Комплекс овқатланиш рационлари умумий овқатланиш шахобчаларида тайёрланган кечки овқатлар (шу жумладан, тантанали маросимларда)”.
Ушбу вариант кафе раҳбарига ҳам шубҳали, кўп меҳнат талаб қиладиган ва харажатли кўринди. Асосийси – нима учун айнан битта тўплам учун у сутканинг қайси вақтида реализация қилинганидан келиб чиққан ҳолда МХИКни ўзгартириш кераклиги тушунарсиз.
Қайси МХИКда тўхтайлик?
Эътибор беринг
Buxgalter PROнинг «Мувофиқ келадиган МХИК қандай танланади» тавсиясидаги маслаҳатдан фойдаланинг, унда амалиётда юзага келадиган турли вазиятлар келтирилган ва қонун ҳужжатлари талаблари очиб берилган. Тавсияда шунга ўхшаш вазиятлар ҳақида қуйидагилар айтилган:
“Мос МХИКни ҳар доим ҳам топа олмаслигингиз мумкин... Исталган натижани бермаслиги мумкин бўлган жуда кўп объектив ва субъектив омиллар мавжуд. Хусусан, оддий равишда сизнинг фикрингиз МХИК ишлаб чиқувчиларининг фикрига тўғри келмайди. Бошқа ҳолларда, сиз топилган коднинг тўғри эканлигига шубҳа қилишингиз мумкин. Ушбу вазиятда масала каталог оператори бўлган “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассисларидан ёрдам сўраш орқали ҳал қилиниши мумкин. Tasnif.soliq.uzда анкетани тўлдириш орқали буюртма қолдириш мумкин”.
Шунингдек, тавсияда аризани қандай бериш юзасидан батафсил йўриқнома мавжуд.
Биз ёрдам юзасидан “Yangi texnologiyalar” ИАМ Таснифлагични шакллантириш бўлими бошлиғи Орифжон АБДУРАҲМОНОВга мурожаат қилдик. Ушбу бўлим мутахассислари tasnif.soliq.uzга келиб тушадиган сўровларга ишлов бериш билан шуғулланишади:
“Мазкур ҳолатлар учун “МХИК коди: 10202001002000000 – Умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган фаст-фудлар” мавжуд. Ушбу МХИКда бириктирилган ўлчов бирликлари орасида “дона (тўплам) мавжуд – бу кўриб чиқилаётган вазиятда керак бўлган нарса”.
Шу тариқа умумий овқатланиш корхонаси томонидан реализация қилинадиган тўплам учун МХИКнинг мақбул варианти танлаб олинди.
“Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассисларининг жавобларини скринлар ёки ўзгача ишончли усулда сақлаб қўйишни тавсия қиламиз. Агар солиқ текшируви чоғида танланган МХИКнинг тўғрилиги юзасидан низо юзага келса, сизда ваколатли мутахассислар томонидан тавсия қилинган коддан фойдаланаётганлигингизни исботлаш имконияти бўлиши керак.
Buxgalter.uz тавсия қилади
- Электрон ҳужжатларни тайёрлашда ўлчов бирликлари ва қадоқлаш қоидаларини қандай қўллаш керак
- Каталогдаги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда МХИКдан фойдаланишни таъминлаш
- Электрон ҳужжатлардаги МХИК ва ўлчов бирликларидаги хатолар қандай тузатилади
- Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар қандай тўланади
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади