Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларда меҳнат муносабатларининг қандай белгилари бўлмаслиги керак
Тавсияда:
– ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан ишлашнинг афзалликлари;
– фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлари меҳнат муносабатларига қайта малакаланганда санкциялар;
– фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларда нималар кўрсатилиши мумкин эмас;
– ФҲШ меҳнат муносабатларига қайта малакаланиши учун далил бўлиши мумкин бўлган ҳужжатлар ва ҳолатлар.
Фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишлайдиган юридик шахслар учун афзалликлар
Юридик шахс томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (ФҲШ) тузилганда, улар бўйича хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бир марталик тусга эга бўлиши кераклигини унутмаслик керак. Аммо сир эмаски, баъзи иш берувчилар ФҲШ бўйича ишлашнинг ўзи учун манфаатли томонини кўриб, ўзини ўзи банд қилган шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахслар билан узоқ давом этадиган ҳамда давомли меҳнат муносабатларини ўрнатадилар. Агар жисмоний шахслар билан солиқ тизимида фарқ бўлмаса, чунки корхона бу ҳолда жисмоний шахс учун солиқ агенти вазифасини бажаради, унда якка тартибдаги тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахсга нисбатан фарқ сезиларли бўлади. ФҲШ тарафи бўлган юридик шахс ҳеч қандай солиқ юкини ўз зиммасига олмайди, солиқларни тўлаш учун барча жавобгарлик эса ўзини ўзи банд қилган шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор зиммасига тушади

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter