Меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузган ходимни ишдан бўшатиш тартиби
Тавсияда:
– меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари;
– меҳнат шартномаси бекор қилинишини расмийлаштириш;
– меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланган ҳолатлар.
Агар ходим ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузса, иш берувчи уни ўз ташаббусига кўра МК 161-моддаси 2-қисми 4-бандига мувофиқ ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга. Масалан, меҳнат интизомига риоя этмаса (ишга кеч қолса, маст ҳолда келса), ишда муддатларга амал қилмаса, иш берувчининг қонуний буйруқларини бажармаса, маҳсулот тайёрлашда бракка йўл қўйса ва ҳ.к.
Меҳнат шартномасини ушбу асосга кўра бекор қилиш – МК 312-моддасида ҳайфсан ва жарима билан бир қаторда назарда тутилган интизомий жазо чораларидан биридир. Шу сабабли бу ерда нафақат меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибига, балки ходимни интизомий жавобгарликка тортиш тартибига ҳам риоя этиш керак.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари
Қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда МК 161-моддаси 2-қисми 4-банди бўйича ишдан бўшатиш қонуний ва асосли бўлади:
1) ходим меҳнат мажбуриятларини ўз айби билан, узрли сабабларсиз бузганда.
Ходимнинг интизомий қилмиш содир этиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб, бунда ўз меҳнат...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter