Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Нима учун тузатилган ҳисобварақ-фактура учун рейтингингизни пасайтиришлари мумкин
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида позицияни йўқотмаслик учун тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш чоғида эътиборли бўлинг. Қандай ҳолларда бундай ЭҲФ учун балларни пасайтиришлари мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан TA-VAT бухгалтерия аутсорси асосчиси, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича тренер Александра ТОЛМАЧЁВА гапириб берди:
Барқарорлик мезонларидан битта умумийси – ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида тақдим этиш. Аммо билиш лозим бўлган битта панд берадиган нарса бор. У тузатилган ЭҲФга тааллуқлидир.
Мана реал воқеа: мижозларимиздан бирида май ойида товар жўнатилган. Ҳисобварақ-фактурани вақтида – жўнатиш кунида, 29 майда тақдим этишган. Аммо кейинги кун маркировкалаш кодларини акс эттириш қисмида хатони аниқлашди ва тузатилган ЭҲФ тақдим этишди. Табиийки, унга 30 май санаси қўйилган.
Аммо, афсуски, рейтингда бизга ҳисобварақ-фактуралар ўз вақтида тақдим этилганлигини ҳисобга олишмади, сабаби тизим ушбу параметрни биринчи ЭҲФ санаси бўйича эмас, балки тузатилган ЭҲФ санаси бўйича ҳисоблаган.
Бир томондан тузатилган ЭҲФни солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати давомида расмийлаштириш мумкин . Шу боис буни жўнатиш кунида амалга оширмаса, ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди. Бошқа томондан – тузатилган ЭҲФ бекор қилинадиган бирламчи ҳисобварақ-фактура ўрнига расмийлаштирилади. Афтидан, ҳамма гап шунда.
Эътибор беринг! Сизга қуйидаги тавсия асқотиши мумкин:
Агар бизда ушбу фирма бўйича талай ҳисобварақ-фактуралар бўлганда эди, биз ушбу жиҳатни кузатиб боролмасдик. Бу ерда эса атиги битта жўнатиш, ҳаммаси аниқ-равшан.
Бинобарин, агар сиз ЭҲФни ўз вақтида тақдим этган бўлсангиз, аммо бирор бир сабабга кўра кейин унга тузатиш киритмоқчи бўлсангиз, буни шу куни амалга оширинг. Акс ҳолда рейтинг тизими уни ўз вақтида жўнатилган сифатида ҳисобга олмайди.
Ҳисобварақ-фактурани ҳар доим ҳам шу куннинг ўзида тузатишнинг имкони бўлмаслиги тушунарли. Аммо ҳеч бўлмаганда, агар бундай имконият бўлса, шошилган маъқул!