Автомобиль ижара шартномасини солиқ органларида қандай ҳисобга қўйиш керак
Тавсияда:
– автомобиль ижара шартномаларини ҳисобга қўйишнинг асосий қоидалари;
– ijara.soliq.uzдаги автотранспорт ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказиш сервисида ишлаш тартиби;
– SoliqUz мобиль иловасида автомобиллар ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказиш бўйича функционал иши;
– Автомобиль ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани кўриш, унга ўзгартиришлар киритиш, муддатидан олдин бекор қилишни рўйхатдан ўтказиш.
Автотранспорт воситалари ижара шартномалари ва текин фойдаланишга бериш шартномаларини (кейинги ўринларда – ижара шартномалари) қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш ва солиқ маъмуриятчилиги тизимининг соз ишлаши мақсадида солиқ органларида рўйхатдан ўтказинг.
Хусусан, қуйидаги ижара шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди:
- енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини 30 кунгача муддатга ижарага бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар томонидан тузиладиган енгил автомобиллар ва мототранспорт воситалари ижараси шартномалари
; - электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион йўли билан тузиладиган автомототранспорт воситалари ижараси шартномалари. Электрон онлайн-аукцион натижасига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга бўлади

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter