Муддатли меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади

20.06.2024
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт, ю. ф. н.
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– муддатли шартномани бекор қилиш муддати;
– меҳнат шартномасини бекор қилишнинг энг охирги санасини белгилаш;
– муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш;
– муддатли меҳнат шартномасини айрим даврларда бекор қилиш;
– касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги ва ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш;
– шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва неустойка;
– шартноманинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилинишини расмийлаштириш.

 

Муддатли меҳнат шартномаси қачон бекор қилинади  

Маълумот учун
Муддатли меҳнат шартномасини қачон тузиш кераклиги ва қачон тузиш мумкинлиги ҳақида тавсияда ўқинг.

МК 158-моддасига мувофиқ, муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилинади. Муддатли шартномани бекор қилиш ташаббуси билан иш берувчи ҳам, ходим ҳам чиқиши мумкин. Бунинг учун ташаббускор тараф бошқа тарафни меҳнат шартномаси бекор қилинишидан камида 3 календарь кун олдин ёзма равишда огоҳлантириши керак. Бошқа ходим йўқ бўлган вақтига тузилган шартнома муддатининг тугаши истисноли ҳолат саналади. Бу ҳолда ушбу ишга вақтинча қабул қилинган ходим асосий ходим ишга қайтган кундан эътиборан огоҳлантиришсиз ишдан бўшатилади .

Агар «муддатли» ходим билан меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришни истамасангиз, уни бу ҳақда огоҳлантиришга улгуришингиз ва шартнома муддати тугаган кундан бошлаб бир ҳафта давомида меҳнат шартномасини МК 158-моддаси бўйича бекор қилишни расмийлаштиришингиз керак. Бу муддатни ўтказиб юборсангиз – шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади . Меҳнат шартномасини фақат бошқа қонуний асослар мавжуд бўлгандагина бекор қилиш мумкин бўлади.

Шу тариқа, меҳнат шартномаси муддати тугаганидан кейин бир ҳафта ичида тарафлар ё унинг бекор қилинишини, ёки янги муддатга узайтирилишини расмийлаштиришлари лозим. Акс ҳолда шартнома муддатсиз шартномага айланади. Қандай шартларда меҳнат шартномасини узайтиришга йўл қўйилиши ҳақида тавсияда ўқинг.

Меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш мумкин бўлган охирги санани қандай аниқлаш мумкин  

Муддатли меҳнат шартномасини МК 158-моддаси бўйича бекор қилишга йўл...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг