Харидорларга товарларни етказиб беришни ҳисобга олиш тартиби
Тавсияда:
ҳисобга олиш;
– товарларни ўз транспортида етказиб беришни;
– автотранспорт компаниясини жалб қилган ҳолда товарларни етказиб беришни;
– товарларни ташишда табиий йўқотиш меъёрлари.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган;
- 21.12.2023 йилдаги 673-сон ВМҚ;
- янги 19-сон БҲМС.
Мижозларга товарларни етказиб бериш учун савдо ташкилоти ихтисослашган транспорт компаниясини ёллаши ёки ташкилотга тегишли транспортдан фойдаланиши мумкин.
Ташкилотга тегишли ўз транспорт воситасидан фойдаланиб товарларни етказиб бериш қандай ҳисобга олинади
Ўзига тегишли автотранспорт хўжалигига эга бўлган савдо ташкилоти товарларни экспедиторлар ёки ҳайдовчи-экспедиторлар орқали етказиб беради. Ҳар бир экспедитор ва ҳайдовчи-экспедитор билан тўлиқ шахсий моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузинг
- Тўлиқ шахсий моддий жавобгарлик тўғрисида шартномани ким билан тузишингиз мумкинлиги, шунингдек шартнома намунаси билан тавсияда танишинг.
Харидорларга етказиб бериладиган товарлар учун электрон товар-транспорт юкхатини (ЭТТЮ) тузинг:
ТТЮни фақат 2 ҳолатда қоғоз шаклида расмийлаштириш мумкин
:
1) юк ташишлар давлат сирига тааллуқли бўлса;
2) ахборот тизимида ЭТТЮни расмийлаштиришда техник носозликлар юзага келганда. Улар ЭТТЮ тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим. Ахборот тизимидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг 5 календарь куни ичида қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан ЭТТЮ электрон шаклда ахборот тизимига киритилади.
. Лицензия бериш тартиби махсус Маъмурий регламент билан белгиланади.Товар ташиш учун ЭТТЮ ҳар бир юкни қабул қилувчининг номига ҳар бир ташиш учун расмийлаштирилади. Уни тўлдириш тартиби махсус Низомда белгиланган.
Хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги муддатларда товар-транспорт юкхатларини (ТТЮ) электрон тарзда расмийлаштиришга ўтишди
:
- 2022 йил 1 январдан – норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи ташкилотлар;
- 2024 йил 1 апрелдан – йирик солиқ тўловчилар;
- 2024 йил 1 июлдан – қолган хўжалик юритувчи субъектлар.

Агар товарни қабул қилишда товарнинг миқдори ва (ёки) сифати бўйича ҳақиқий қабул қилинганлиги ва ЭТТЮ маълумотлари ўртасида номувофиқликлар аниқланса, товарни олувчи томонидан етказиб берувчининг вакили (экспедитор ёки етказиб берувчи ҳайдовчиси) иштирокидаги комиссия томонидан қабул қилиш далолатномаси тузилади.
Экспедитор етказиб берилган ва қайтарилган товарлар, шунингдек ташиш пайтида юзага келиши мумкин бўлган йўқотишлар тўғрисида ҳисобот тузади.
Ўз автотранспорт воситасида товарларни етказиб беришни бухгалтерия ҳисобида қандай кўрсатиш керак
Товарларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш у амалга оширилган шартларга – етказиб берувчининг ҳисобиданми ёки харидор уни алоҳида тўлайдими – шунга боғлиқ.
Агар етказиб бериш етказиб берувчининг ҳисобидан амалга оширилса, етказиб бериш харажатлари сотиш харажатларига киритилади
.
Агар етказиб берувчи етказиб бериш қийматини товар нархининг устига қўйса, етказиб бериш хизматларини кўрсатишдан олинган даромад алоҳида фаолият тури сифатида ҳисобга олинади. Автотранспорт хўжалиги харажатлари эса хизматлар таннархини ташкил қилади.
|
Хўжалик операцияси |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Автотранспорт хўжалигининг харажатлари (амортизация, ёқилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, ижтимоий солиқни ҳисобга олган ҳолда ҳайдовчиларнинг иш ҳақи, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ва бошқалар) акс эттирилади |
||
|
Автотранспорт хўжалиги учун сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС акс эттирилди |
||
|
ҚҚСни ҳисобга олиш(унинг шартларига мувофиқ) акс эттирилди |
||
|
Етказиб бериш қиймати маҳсулот нархига киритилган |
||
|
Автотранспорт хўжалиги харажатлари сотиш харажатларига ҳисобдан чиқарилди |
||
|
Ҳисобот даври охирида 9410-ҳисобварақнинг ёпилиши акс эттирилди
|
||
|
Етказиб бериш қиймати маҳсулот нархига қўшимча равишда харидор томонидан тўланади |
||
|
Етказиб бериш хизматларини реализация қилишдан олинган даромадлар акс эттирилди |
||
|
ҚҚС ҳисобланди |
||
|
Автотранспорт хўжалигининг хизматлари таннархи акс эттирилди |
||
|
Ҳисобот даври охирида 9130-ҳисобварақнинг ёпилиши акс эттирилди |
||
|
Ҳисобот даври охирида 9030-ҳисобварақнинг ёпилиши акс эттирилди |
||
- ҚҚСни ҳисобга олиш шартлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун тавсияда ўқинг.
Транспорт корхонаси хизматидан фойдаланиб товарларни етказиб беришни қандай ҳисобга олиш керак
Агар товарларни етказиб бериш жалб этилган автотранспорт воситаларида амалга оширилса, у қуйидагича расмийлаштирилади:
- юкларни ташиш шартномаси билан
; - буюртмачининг автокорхона билан ҳисоб-китоблари учун, шунингдек автокорхона томонидан автотранспорт воситаларининг ишлашини ҳисобга олиш ва ҳайдовчининг иш ҳақини ҳисоблаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ЭТТЮ билан;
- етказиб берувчи ва юкни олувчи томонидан ЭРИси ёрдамида тасдиқланган ЭТТЮ асосида автокорхона томонидан буюртмачига тақдим этилган ҳисобварақ-фактура билан.
Товарларни жалб этилган автотранспорт воситалари билан етказиб бериш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади
Товарларни жалб этилган автотранспорт воситалари билан етказиб бериш харажатларини ҳисобга олиш уни амалга ошириш шартларига – етказиб берувчининг ҳисобиданми ёки харидор уни алоҳида тўлайдими, шунга боғлиқ.
Агар етказиб бериш етказиб берувчининг ҳисобидан амалга оширилса, етказиб бериш харажатлари сотиш харажатларига киритилади
.
Худди шу харажатлар таркибида, шунингдек, мижознинг айби билан автотранспорт воситаларининг туриб қолиши ҳолатларида транспорт шартномаси шартларига мувофиқ автотранспорт компаниясига тўланган жарималар ҳам ҳисобга олинади.
Агар етказиб берувчи етказиб бериш қийматини товар қийматига устама тарзида тўловга тақдим этса, у етказиб бериш хизматларини алоҳида фаолият сифатида ҳисобга олади. Автокорхона хизматларини эса етказиб бериш хизматлари таннархига киритади. Бу ҳолда автотранспортнинг туриб қолиши учун жарималар бошқа операцион харажатлар таркибида ҳисобга олинади
.
Фойда солиғини ҳисоблашда жарималар суммаси чегириб ташланмайди
.
|
Хўжалик операцияси |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Етказиб бериш қиймати маҳсулот нархига киритилган |
||
|
Етказиб бериш харажатлари автокорхона ҳисобварақ-фактурасига мувофиқ акс эттирилди |
||
|
Автокорхона хизматлари бўйича ҚҚС акс эттирилди |
||
|
ҚҚСни ҳисобга олиш(унинг шартларига мувофиқ) акс эттирилди |
||
|
Ҳисобот даври охирида 9410-ҳисобварақнинг ёпилиши акс эттирилди |
||
|
Етказиб бериш қиймати маҳсулот нархига қўшимча равишда харидор томонидан тўланади |
||
|
Етказиб беришни ташкил этиш хизматларини реализация қилишдан тушум акс эттирилди |
||
|
ҚҚС ҳисобланди |
||
|
Етказиб бериш харажатлари автокорхона ҳисобварақ-фактурасига мувофиқ акс эттирилди |
||
|
Автокорхона хизматлари бўйича ҚҚС акс эттирилди |
||
|
ҚҚСни (унинг шартларига мувофиқ) ҳисобга олиш акс эттирилди |
||
|
Ҳисобот даври охирида 9130-ҳисобварақнинг ёпилиши акс эттирилди |
||
|
Ҳисобот даври охирида 9030-ҳисобварақнинг ёпилиши акс эттирилди |
||
Товарларни ташишда табиий йўқотиш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак
Ташиш пайтида табиий йўқотиш товарларнинг қуриб қолиши, тўкилиши, ёрилиши, майдаланиши, парчаланиши ва оқиб чиқиб кетиши туфайли содир бўлади. Табиий йўқотиш меъёрлари фақат қабул қилишда қўшимча ҳужжатларда кўрсатилган вазнга нисбатан товарларнинг ҳақиқий етишмаслиги аниқланган ҳолларда қўлланилади. Ҳақиқий етишмовчиликни аниқламасдан, белгиланган меъёрлар бўйича табиий йўқотишларни олдиндан ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди
.
Табиий йўқотиш меъёрлари ваколатли органлар томонидан белгиланади. Қоидага кўра, булар тармоқ вазирликлари ва идоралари бўлади. Масалан, ташиш пайтида йўқотиш бўйича қуйидаги маҳсулотларга оид стандартлар тасдиқланган:
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда табиий йўқотиш нормалари илмий-тадқиқот муассасалари жалб этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган ҳолда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан тасдиқланади
.
Агар қонуний тасдиқланган стандартлар бўлмаса, уларни ўзингиз ишлаб чиқишингиз мумкин. Масалан, уларни юкнинг соф оғирлигига нисбатан фоиз сифатида белгиланг.
Ташиш вақтидаги табиий йўқотишлар меъёрлари ҳам ташиш масофасига, йил фаслига, ташиш усулига (идишларда, қопламасдан, контейнерларда) боғлиқ.
Табиий йўқотиш меъёрларида товарларнинг бузилиши, идишларнинг шикастланиши, шунингдек идишнинг ҳақиқий оғирлиги ва трафарет (ҳужжатлар) бўйича оғирлик ўртасидаги фарқ ҳисобга олинмайди.
Ташиш пайтида юкнинг камайиши товарни олувчининг (харидорнинг) харажатларига киритилади.
Етказиб берувчи – ҚҚС тўловчи 500 кг ярим қаттиқ пишлоқни чакана савдо ташкилоти – ҚҚС тўловчига ҚҚС билан 1 кг учун 84 минг сўмдан жўнатди. Юборилган товарларнинг умумий қиймати ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 42 000 минг сўмни ташкил этди (84 х 500), шу жумладан ҚҚСсиз маҳсулот таннархи – 37 500 минг сўм, ҚҚС – 4 500 минг сўм. Юборилган товарларнинг таннархи 28 000 минг сўмни ташкил этади.
Товар етказиб берувчи билан тузилган шартнома асосида транспорт компанияси томонидан етказилган. Шартнома шартларига мувофиқ етказиб бериш харажатлари етказиб берувчи томонидан қопланади. Юк ташиш нархи ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 2 240 минг сўмни ташкил этди.
Товарларни қабул қилиш чоғида 2 кг миқдорида ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 168 минг сўмлик пишлоқ етишмаётгани аниқланган. Товарларни қабул қилган комиссия хулосасига кўра, камомадга товарнинг йўлда қуриб қолиши сабаб бўлган.
Чакана савдо ташкилоти ташиш пайтида пишлоқлар учун табиий йўқотиш меъёрларини мустақил равишда ишлаб чиқади.
Кузатишларга кўра, ушбу ташиш шароитида пишлоқнинг табиий йўқотиш меъёри 0,05%ни ташкил қилади.
Табиий йўқотиш (Е) туфайли йўқотишлар миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Е = Т х Н : 100,
бунда:
Т – ташилган товарларнинг қиймати (оғирлиги);
Н – табиий йўқотиш меъёри %да.
Табиий йўқотиш миқдори қуйидагини ташкил этди:
- оғирлиги бўйича 0,25 кг (500 кг х 0,05 : 100);
- қиймати бўйича 18,75 минг сўм (0,25 кг х 84 : 1,12).
Меъёрдан ортиқ йўқотишлар қуйидагини ташкил этди:
- оғирлиги бўйича 1,75 кг (2 – 0,25);
- нархи бўйича 131,25 минг сўм (1,75 кг х 84 : 1,12).
Савдо ташкилоти – харидор пишлоқни ташиш пайтидаги йўқотишларни реализация бўйича харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарди
.
|
Хўжалик операциялари |
Сумма, |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Етказиб берувчида бухгалтерия ҳисоби |
|||
|
Товарни реализация қилишдан олинган даромад акс эттирилди |
37 500 |
||
|
ҚҚС ҳисобланди |
4 500 |
||
|
Реализация қилинган маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилди |
28 000 |
||
|
Транспорт компанияси томонидан товарни харидорга етказиб бериш харажатлари акс эттирилди |
2 000 |
||
|
Транспорт компаниясининг хизматлари бўйича ҚҚС акс эттирилди |
240 |
||
|
Харидорда бухгалтерия ҳисоби |
|||
|
Товар етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасига мувофиқ харид қиймати бўйича кирим қилинди |
37 500 |
||
|
Сотиб олинган товар бўйича ҚҚС акс эттирилади |
4 500 |
||
|
Товарнинг етишмаган қисми реализация қилиш бўйича харажатларга ҳисобдан чиқарилди |
150 |
||
|
Меъёрдан ортиқ йўқотишлар суммасига тўғри келадиган ҚҚСни тузатиш акс эттирилди |
15,75 |
||
Меъёрдан ортиқ етишмаслик қийматига тўғри келувчи «кирувчи» ҚҚС миқдорига тузатиш киритилиши керак – уни ҳисобга олишдан чиқариш ва бюджетга тўлаш учун тиклаш лозим
.
Фойда солиғини ҳисоблашда табиий йўқотишнинг тасдиқланган меъёрлари доирасидаги йўқотишлар бу чегириб ташланадиган харажатлар, меъёрдан ортиқ йўқотишлар эса чегириб ташланмайдиган харажатлардир
.
ҚҚСни тузатиш суммаси фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланади
.
- Товар йўқотишларини расмийлаштириш ва ҳисобга олиш ҳақида тавсияда ўқинг.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- Харидорларга товарларни етказиб беришни ҳисобга олиш тартиби
- Товарларнинг камайишини қандай расмийлаштириш ва ҳисобга олиш керак
- Чартер қатновлар ва трансфер ҳисоби
- Фактураланмаган етказиб бериш қандай расмийлаштирилади
- Мамлакат ҳудудида воситачилар орқали ҳақ эвазига сотиб олинган товарларнинг келиб тушишини расмийлаштириш ва ҳисобга олиш

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter