Пудратчи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак
Тавсияда:
– қурилиш харажатлар ҳисоби:
материалларга;
меҳнатга ҳақ тўлашга;
машина ва механизмлардан фойдаланишга;
вақтинчалик (нотитул) иншоотларга;
махсус кийимга;
– ёрдамчи пудрат ишлари ҳисоби;
– қурилиш таннархини аниқлаштириш;
– бажарилган ишларни реализация қилишдан олинган даромадлар ҳисоби;
– ҳисобварақ-фактура ва маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш;
– бош пудрат хизматлари ҳисоби.
Тавсияга қуйидагиларга асосан қўшимча ва ўзгартишлар киритилган:
- ВМнинг 12.06.2024 йилдаги 330-сон қарорига;
- 27.01.2025 й. ПФ-11-сон Президент Фармони;
- Президентнинг 01.12.2025 йилдаги ПҚ-365-сон қарори;
- Президентнинг 10.12.2025 йилдаги ПФ-246-сон Фармони;
- Президентнинг 23.06.2026 йилдаги ПФ-115-сон Фармони;
- ВМнинг 20.07.2026 йилдаги 393-сон қарорига.
Қурилишда харажатлар қандай ҳисобга олинади
Таннархни ташкил этувчи харажатлар қуйидаги элементлар бўйича гуруҳланади
:
- ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатлар (қайтариладиган чиқиндилар қийматини чегирган ҳолда);
- ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
- ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
- асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;
- ишлаб чиқариш хусусиятидаги бошқа харажатлар.
Қурилиш ишларининг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи объектлар кесимида материаллар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар, ижтимоий суғуртага ажратмалар ва бошқаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар кредитидан 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағи дебети бўйича шакллантирилади.
Материалларга харажатлар
Умумий қоидага кўра қурилишни материаллар ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш пудратчи зиммасига юклатилади. Бироқ, пудрат шартномасида бутун қурилишни ёки унинг муайян қисмини моддий таъминлаш буюртмачи томонидан амалга оширилиши назарда тутилган бўлиши мумкин.
Буюртмачи сизга материалларни уларга доир мулк ҳуқуқини берган ҳолда ёки бу ҳуқуқни бермаган ҳолда (давал асосида) топшириши мумкин.
2026 йил 1 июлдан бошлаб қурилишда экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материалларидан фойдаланиш талаби жорий этилди. Уларнинг улуши умумий ҳажмнинг камида 25%ни ташкил этиши керак. Мазкур талаб лойиҳа-смета ҳужжатларини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказишда текширилади. Қурилиш материалларини экологик тоза, ресурстежамкор ва энергосамарадор қурилиш материаллари тоифасига киритиш услубиётини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан биргаликда ишлаб чиқади
.
2026 йил 1 июндан бошлаб хўжалик юритувчи субъектлар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда:
- қурилиш жараёнида ҳосил бўладиган қурилиш чиқиндилари ҳажмини аниқлаши ва уларни тўплаш жойларини белгилаши;
- улар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича лойиҳавий ечимларни назарда тутиши керак бўлади.
Қурилиш чиқиндиларининг атмосфера ҳавосига таъсирининг олдини олиш мақсадида буюртмачи амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ чанг ва ёқимсиз ҳидларни бартараф этиш чораларини кўриши шарт бўлади
.
2026 йил 1 мартдан бошлаб хавфли қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар махсус электрон реестрга киритилди. Унинг маълумотлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан қурилиш объектларида ўтказиладиган назорат тадбирлари натижаларида...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter