Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Норезидентдан олинган қарз фоизларининг тўлови қайси ҳисоботда кўрсатилади
«Биз юридик шахс – норезидентга валютада қарз фоизларини тўладик. Биз бу фоизларни қайси солиқ ҳисоботида кўрсатишимиз керак?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
Мутахассиснинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Норезидент – юридик шахсга тўланадиган фоизлар кўринишидаги даромадлар тўлов манбаида солиқ агенти томонидан ушлаб қолинадиган норезидентлар даромадидан олинадиган юридик шахслар фойда солиғи Ҳисоб-китобида 10307_6 коди бўйича кўрсатилади.
Бу Ҳисоб-китоб фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киради.
Солиқ агенти норезидентлар даромадидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни даромадлар тўланган ойдан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органига тақдим этади .