Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Илгари расмийлаштирилмаган ЭТТЮХларни сентябргача қайта расмийлаштириш керак
Барча солиқ тўловчилар 1 сентябргача 2024 йилнинг апрель-август ойларида турли сабабларга кўра расмийлаштирилмаган ЭТТЮХларни қўшимча расмийлаштиришлари керак. Атиги 10 кун қолди, шунинг учун буни кечиктирманг.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Бу қарор биринчи навбатда 2024 йил 1 июлдан ЭТТЮХ расмийлаштириш мажбурий бўлганлар учун тегишли. Кўпчилик турли сабабларга кўра ЭТТЮХни ўз вақтида расмийлаштиришга улгурмади, августда эса ўтган давр учун буни қилишнинг техник имконияти йўқ эди. Бу муаммо ҳақида батафсил «ЭТТЮХни расмийлаштиришга кечиккан бўлсангиз» мақоламизда ёзган эдик. Ўз вақтида расмийлаштирмасликнинг сабабларидан бири ЭТТЮХ тизимининг мукаммал эмаслиги эди.
Ҳозирги вақтга келиб, ЭТТЮХ функционали такомиллаштирилди. Хусусан, "қайта ишлаш учун" буюртмачининг хом ашёсини ташиш учун ЭТТЮХ шакли пайдо бўлди. Бироз ғалати, лекин солиқ идораларининг тушунтиришларидан келиб чиқадики, бу шаклни ТМЗ сақлаш шартномаси бўйича ёки комитентдан комиссионерга ташилганда ҳам қўллаш керак.
Шунингдек, сўнгги янгиликлар орасида чакана савдони унчалик хурсанд қилмаган - истеъмолчи-жисмоний шахсларга етказиб беришда ЭТТЮХ расмийлаштириш талаби бор. Бундай ҳолларда жўнатувчи бир томонлама ЭТТЮХ расмийлаштиради. Бу ҳақда батафсил қуйидаги мақолаларда ўқинг:
- Жисмоний шахсларга товар етказиб беришда ЭТТЮХ қандай расмийлаштирилади;
- Қайта ишлашга берилган хом ашё ва ундан тайёрланган маҳсулотларни ташишда ЭТТЮХни қандай расмийлаштириш керак.
Манбани кўринг.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади