Пластмасса буюмларига қайси МХИКни қўллаш керак

preview

Солиқ қўмитаси МХИК 03926001020000000 «Бошқа жойда киритилмаган пластмассадан тайёрланган бошқа буюмлар» учун 8 та ўлчов бирлигини белгилади.

Ушбу МХИК билан ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларини расмийлаштиришда қандай қилиб чалкашмаслик ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

Мутахассисларнинг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

МХИК

Агар сиз ишлаб чиқарувчи ёки импортчи бўлсангиз, сиздан бозорга чиқараётган маҳсулотингиз учун тўғри МХИКни танлаш талаб этилади. «Пластмасса буюмлари» сўз бирикмаси 870 та МХИКнинг номида учрайди. МХИК 03926001020000000 «Бошқа жойда киритилмаган пластмассадан тайёрланган бошқа буюмлар»ни сиз фақат ушбу катта миқдордаги МХИКлардан бирортаси ҳам сизнинг маҳсулотингизга мос келмаса, қўллашингиз мумкин.

Агар сиз улгуржи сотувчи ёки маҳсулотни қайта сотувчи бошқа тадбиркорлик субъекти бўлсангиз, сизга осонроқ, сиз ишлаб чиқарувчи ёки импортчи кўрсатган МХИКни қўллайсиз. Ҳисоб-фактурани имзолашда МХИК каталоги билан солиштириб кўришингиз мумкин ва агар сиз кўрсатилган МХИК билан рози бўлмасангиз, бу масалани товар сотувчиси билан муҳокама қилинг. Зарур бўлганда, tasnif.soliq.uz сайтидаги «Янги МХИК яратиш ёки ўлчов бирлиги қўшиш учун ариза юбориш» функционали орқали «Yangi texnologiyalar» ИАМда ёрдам сўраш мумкин.

Ўлчов бирликлари

Аслида, уларда чалкашиб кетиш ҳам мумкин.

МХИК 03926001020000000га уч турдаги бирликлар - миқдорий бирликлар (ихтисослаштирилган), оғирлик бирликлари ва узунлик бирликлари бириктирилган:

  • дона;
  • жуфт (2 дона);
  • миллиметр;
  • сантиметр;
  • метр;
  • узунлик метр;
  • квадрат метр;
  • килограмм.

Масалан, биз деворлар учун пластик қопламанинг махсус МХИКни топмадик. Демак, МХИК 03926001020000000ни қўллашимиз мумкин. Бизнингча, бу ҳолда энг мос келадиган ўлчов бирлиги - квадрат метр. Лекин шу билан бирга, бу маҳсулотни худди шундай муваффақият билан килограммларда ва доналарда ҳам ўлчаш мумкин.

МХИК ёрдамида Солиқ қўмитаси сотиладиган товарлар ҳақидаги ёзувларни бирхиллаштиришга интилмоқда. Бизнингча, бу ғоя ишлаши учун ҳар бир мавжуд МХИКга уни қўллаш бўйича аниқ кўрсатмалар бериш керак. Ҳозирча эса улар йўқ. МХИК ва уларга мос ўлчов бирликларини танлашда фақат уч ҳолатда саволлар туғилмайди:

1) МХИК мажбурий рақамли маркировкага тегишли товарга ёки маълум бир маркадаги аниқ товарга берилганда;

2) агар МХИКга имтиёз бириктирилган бўлса ва Солиқ қўмитаси бу аниқ товарга айнан шу маълум МХИК қўлланишини аниқ тушунтирса;

3) МХИКга қатъий ўлчов бирликлари бириктирилган бўлса (яъни, tasnif.soliq.uz да ушбу МХИК учун кўрсатилган бирликдан бошқасини қўллаб бўлмайди).

Қолган барча ҳолларда МХИК ва уларга мос ўлчов бирликларини танлаш бухгалтернинг ихтиёрида қолади. Асосийси, у кейин тузатишга тўғри келадиган хатоларни қилмаслиги керак.

Манбани кўринг.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /uz/publish/doc/text203226_plastmassa_buyumlariga_qaysi_mhikni_qullash_kerak