Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар
Тавсияда:
– инвентаризация ўтказиш;
– инвентаризация ўтказишни ташкил этиш;
– инвентаризация ўтказмаганлик учун жавобгарлик.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- 2025 йил 1 январдан кучга кирган янги 5-сон БҲМС ва 21-сон БҲМС;
- 06.02.2025 й. АВ рўйхат рақами 1334-3-сон, иқтисодиёт ва молия вазири, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, Солиқ қўмитасининг қарори. Молиявий ҳисобот ва ҳисобингиз маълумотларининг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш учун инвентаризация ўтказинг. У корхонанинг мол-мулки мавжудлигини тасдиқлашга, кераксиз ёки «унутилган» активларни аниқлашга, контрагентлар билан ҳисоб-китобларни текширишга ёрдам беради.
Молиявий ҳисобот ва ҳисобингиз маълумотларининг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш учун инвентаризация ўтказинг. У корхонанинг мол-мулки мавжудлигини тасдиқлашга, кераксиз ёки «унутилган» активларни аниқлашга, контрагентлар билан ҳисоб-китобларни текширишга ёрдам беради.
Тавсия қиламиз
Инвентаризацияни расмий равишда ўтказманг. Агар инвентаризация далолатномалари ҳақиқатдаги қолдиқларни ҳисобдагилар билан таққосламасдан ва қайта саналмай, фақат бухгалтерия ҳисобининг маълумотлари бўйича тўлдириладиган бўлса, бу ҳисобда ва пул маблағлари ҳамда бошқа мол-мулкларнинг сақланишида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни яширишга олиб келиши мумкин. Масалан, ҳисобда ТМҚни қайта саралаш, ортиқчаси ва камомади акс эттирилмасдан қолади. Натижада сиз айбдорлардан зарарни ундира олмайсиз, чунки ҳужжатлар бўйича компанияда камомад мавжуд эмас.
Бундан ташқари, бухгалтер ҳисобда хатога йўл қўйиши мумкин. Масалан, харидорларнинг, етказиб берувчиларнинг қарздорликларини нотўғри акс эттиради. Бироқ, бунда умуман бошқа маълумотлар билан...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter