Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

03.10.2024
author avatar

Ирина ЗАВАЛИШИНА

МҲХС бўйича эксперт

Тавсияда:

– активлар ва молиявий ҳисобот;
– активларнинг янги таърифи;
– қисқа ва узоқ муддатли активлар;
– активларни таснифлашда нималарга эътибор қилиш керак.

 

Эътибор беринг

Тавсияга Иқтисодиёт ва молия вазирининг 14.06.2024 йилдаги 130-сон буйруғига асосан янги
1-сон БҲМС тасдиқланганлиги муносабати билан ўзгартиришлар киритилди.

1-сон БҲМС 2025 йил 1 январдан кучга кириши сабабли, тавсия шу санадан бошлаб амал қилади.

Молиявий ҳисобот молиявий натижалар, операциялар ва хўжалик ҳаётига оид воқеаларни уларнинг иқтисодий тавсифларига мувофиқ – молиявий ҳисобот элементларига мос равишда гуруҳлаш орқали тузилади.

МҲХС Концептуал асосларида бешта шундай элемент ажратилган:

  • активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитал (капитал) – Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот (Баланс) элементлари;
  • даромадлар ва харажатлар – Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг элементлари;

Ушбу элементлардан дастлабки иккитаси – активлар ва мажбуриятлар – ҳисоботларни шакллантиришда алоҳида ўрин тутади. Қолганлари уларнинг ҳосиласи ҳисобланади. Бундай ёндашувни элементларнинг ўзларини аниқлашда ҳам, уларни ҳисоботда эътироф этишда ҳам кузатиш мумкин.

Масалан, активнинг пайдо бўлиши кўпинча даромаднинг акс эттирилишига сабаб бўлади. Агар етказиб берувчи шартнома шартларини бажарган бўлса ва харидорга товарларни (хизматларни) тақдим этган бўлса, унинг қўлида актив пайдо бўлади. Яъни, у товар ёки хизматлар учун ҳақ олиш...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг