Асосий воситалар амортизациясини ҳар хил усулларда ҳисоблаш тартиби
Тавсияда:
– асосий воситалар амортизациясини ҳисоблаш усуллари;
– асосий воситалар амортизациясини ҳисоблаш усуллари ва фойдали хизмат муддатини ўзгартириш;
– амортизацияни ҳисоблашнинг тенг ўлчамли (тўғри чизиқли) усули;
– амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули (бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда);
– иккиланган амортизация нормаси билан камаювчи қолдиқ усули;
– йиллар суммаси (кумулятив) усули.
Тавсияга 2025 йил 1 январдан кучга кирган 1-сон БҲМС ва 5-сон БҲМСга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.
Асосий воситалар амортизациясини ҳисоблашнинг қандай усуллари мавжуд
АВ амортизациясини ҳисоблаш тўртта усулда амалга оширилади
:
1) тенг ўлчамли (тўғри чизиқли);
2) бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда (ишлаб чиқариш);
3) иккиланган амортизация нормаси билан камаювчи қолдиқ усули;
4) йиллар йиғими (кумулятив).
Охирги иккита усулни АВдан жадал фойдаланилган вақтда тезкор амортизациялаш мақсадида қўлланг.
Амортизацияни ҳисоблаш усулини танлаш вақтида харажатлар вақт даврлари бўйича тақсимланишининг иқтисодий асосланганлигини, ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) турлари ва...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter