Асосий воситалар амортизацияси қандай ҳисобланади

03.03.2022
author avatar

Иброҳим АҲМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

 

Тавсияда:

– АВ амортизациясини ҳисоблаш қоидалари;
– амортизацияни қайси қийматга ҳисоблаш лозим;
– амортизацияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;
– амортизацияни бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида ҳисоблаш тартибидаги асосий фарқлар.

 

Асосий воситалар амортизациясини ҳисоблаш қоидалари 

Амортизация – асосий воситалар (АВ) қийматини уларни фойдали ишлатиш муддати давомида аста-секин корхона харажатларига ўтказиш.

Амортизацияни қуйидагича ҳисобланг :

  • объект АВ таркибига қабул қилинган (фойдаланишга туширилган) ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб;
  • ҳар бир объект бўйича ҳар ойлик, ҳисобварақларда АВ эскиришини ҳисобга олган ҳолда (0200);
  • АВ объектининг амортизация қиймати тўлиқ сўндирилгунича ёки уни балансдан чиқаргунча. АВ балансдан чиқарилган ёки ўчирилган тақдирда амортизацияни охирги марта ҳисобдан ўчириш (чиқариш) ойида ҳисобланг.
Эътибор беринг

Агар қандайдир АВни молиявий ижарага олган бўлсангиз, у бўйича амортизацияни ўзингизга тегишли АВ билан бир қаторда ҳисобланг .

Агар АВни тезкор ижарага олган бўлсангиз, у бўйича амортизацияни ҳисобламанг. Буни ижарага берувчи бажариши лозим .

Қуйидаги ҳолларда АВ амортизациясини ҳисоблашни тўхтатинг 

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг