Ходимга иш вақтини қандай белгилаш керак
Тавсияда:
– иш вақтига киритиладиган даврлар ва иш вақти турлари:
иш вақтининг нормал давомийлиги;
қисқартирилган иш вақти;
тўлиқсиз иш вақти;
– қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақтида меҳнатга ҳақ тўлаш.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- 14.11.2024 й. 758-сон ВМҚ;
- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 25.12.2024 й. 01/00-04/15-13168-сон билан тасдиқланган 2025 йил учун иш вақти ҳисоб-китоби.
Иш вақтига нима киради ва иш вақтининг қандай турлари мавжуд
Иш вақти – бу ходим ички меҳнат тартиби қоидаларига (кейинги ўринларда – ИМТҚ), сменаларга бўлиниб ишлаш (иш) жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини бажариши керак бўлган вақт
. Иш вақти ҳисобга олиниши, уни иш берувчи ташкил этиши лозим.
Ҳақ тўланадиган иш вақтига қуйидагилар киритилади ва ҳисобга олинади:
- ходим томонидан ўзининг меҳнат мажбуриятларини ҳақиқатда бажариш вақти. Бу ИМТҚ, иш (сменаларга бўлиниб ишлаш) жадвалига ёки иш берувчининг махсус кўрсатмасига мувофиқ ишни бажариш жойига келиш пайтидан то ўша куни (сменада) ишдан ҳақиқатда бўшатилиш пайтигача бўлган давр. Ушбу вақт оралиғига қуйидагилар кирмайди:
– яшаш жойидан доимий иш жойига (доимий йиғилиш жойига) бориш ва қайтиш вақти;
– кириш жойидан иш жойигача бўлган йўл;
– иш бошлангунга қадар ва ишдан кейин кийим алмаштириш;
– кетаётганда рўйхатдан ўтиш.
Тегишинча, бу даврлар иш вақтига киритилмайди ва унда қуйидагилар ҳисобга олинмайди;
- ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бажармайдиган алоҳида даврлар:
– ходимнинг айбисиз бекор туриб қолиш;
– технология ва ишлаб чиқариш ҳамда меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ танаффуслар. Масалан, 0224-07-сон СанҚваМга кўра компьютер техникасида...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter