Ишга қабул қилишни қандай расмийлаштириш керак

01.01.2026
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт, ю. ф. н.
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда: 

– таништириш тартиб-таомили;
– меҳнат шартномасини расмийлаштириш:
   қоғоз шакли;
   электрон шакли;
   кучга кириши;
   ходимни ҳақиқатда ишга қўйиш;
– ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш, ходимнинг меҳнат дафтарчасига ва ЯММТга маълумотларни киритиш.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

  • ВМнинг 14.11.2024 йилдаги 758-сон қарорига;
  • Президентнинг 04.08.2025 йилдаги ПФ-126-сон Фармонига.

Ишга қабул қилиш уч босқични ўз ичига олади :

1) таништириш тартиб-таомили;

2) меҳнат шартномаси шартлари бўйича келишувга эришиш ҳамда уни ходим ва иш берувчи томонидан имзолаш;

3)  ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ бериш, ходимнинг меҳнат дафтарчасига ва «Ягона миллий меҳнат тизими» (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига маълумотларни киритиш.

Таништириш тартиб-таомили

Таништириш тартиб-таомили – меҳнат шартномаси имзолангунига қадар ўтказиладиган ишга расмийлаштиришнинг мажбурий босқичи.

У қуйидагилар учун керак бўлади:

  • номзодни иш жойи, график, бажариладиган ишнинг моҳияти ва мазмуни билан таништириш. Бунинг учун иш берувчи қуйидагиларни амалга ошириши керак:
    – унга келажакдаги меҳнат мажбуриятлари ва иш шароитлари ҳақида маълумот бериши;
    – унинг меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган жамоа шартномаси ва ташкилотнинг ички...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг