«Автокамерал»га қандай мустақил тайёрланиш керак

preview

Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида – «Фаолият» бўлимида («Солиқ хавфларини таҳлил қилиш» кичик бўлимида) – «автокамерал» формулалари жойлаштирилган. Демак, энди солиқ ҳисоботини топширишдан олдин тизим буни амалга оширишини кутмасдан, ўзини мустақил текшириб олиш мумкин.

Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлади:

Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Soliq.uz сайтида «Фаолият» бўлимига кирамиз:

Кейин – «Солиқ хавфларини таҳлил қилиш» кичик бўлимига:

Ўнг вертикал менюдаги «Текширувга қадар таҳлил»га босамиз:

Ва солиқ турлари бўйича кўрсаткичларни текшириш мумкин бўлган my3.soliq.uz сайтига тушамиз.

Масалан, ҚҚСга босамиз ва мезонлар рўйхатини оламиз:

Ҳисоблаш формуласи ва тавсифни кўриш учун жадвалдаги барча «Кўриш» тугмаларига босамиз. Ва мана бундай ажойиб манзарани кўрамиз:

 

Агар «уларда» – шундай, бизда – бошқача бўлса

Автокамерал формулаларининг барчаси тўғри ишламаслиги ҳақида кўпчилик ёзган. Шунинг учун вазиятга қараб ҳаракат қиламиз: ё ўзимизда тузатамиз (биз ҳам баъзида хато қиламиз), ёки аниқланган тафовутларни асослашга маънан ва жисмонан тайёрланамиз.

Текширувга қадар таҳлил тизими ҳисоботларда хатоларни аниқласа, солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурлиги тўғрисида хабарнома олади.

Бундай хабарнома келса, у олинган кундан бошлаб 10 кун ичида аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутлар бўйича асосларни тақдим этиши керак. Ушбу мажбуриятни бажармаслик камерал солиқ текширувини тайинлаш учун асос бўлади.

Бу мавзудаги муҳим мақолалар:

 

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети /uz/publish/doc/text205678_avtokameralga_qanday_mustaqil_tayerlanish_kerak