Иш вақтини ҳисобга олиш қандай юритилади

03.01.2025
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– иш вақтини ҳисобга олиш турлари;
– ҳисобга олиниши лозим бўлган иш даврлари;
– иш вақтини ҳисобга олиш табелини тўлдириш;
– иш вақтини ҳисобга олиш табелида алоҳида даврларни акс эттириш.

 

Иш вақтини ҳисобга олишнинг қайси турини танлаш керак

 Иш вақтини ҳисобга олиш тушунчаси ва турлари Меҳнат кодексининг 198-моддасида кўрсатилган.

Иш вақтини ҳисобга олиш – бу ишга чиқишларни қайд этиш орқали ҳар бир ходим томонидан ҳақиқатда ишлаб берилган вақтни аниқлаш. Бундай ҳисобнинг мақсади – тегишли ҳисобга олиш даври учун иш вақтининг белгиланган меъёри ходим томонидан бажарилиши устидан назорат қилиш.

«Иш вақти» тушунчасига нималар кириши ва иш вақтининг қандай турлари мавжудлиги ҳақида тавсияда ўқинг.

Ходимларда иш вақти меъёри турлича бўлиши мумкин. Бу уларга иш вақтининг қандай тури – нормал, қисқартирилган ёки тўлиқсиз иш вақти белгиланганлигига боғлиқ (бу ҳақда батафсил тавсияда ўқинг).

Ҳисобга олиш даврининг давомийлигига қараб иш вақтини ҳисобга олишнинг қуйидаги турлари қўлланилади:

  • кунлик ҳисобга олиш – ҳисобга олиш даври 1 кунга тенг бўлганда. Ходим ҳар бир иш куни давомида бир хил миқдордаги иш соатида меҳнат қилади ва ҳар куни иш вақтининг белгиланган меъёрини бажаради. Ҳар бир ходим томонидан ишлаб берилган соатлар кунлик ҳисобга олинади. Ходимнинг бир иш кунидаги ортиқча ишлашини (кам ишлашини) ўша ёки бошқа ҳафтанинг бошқа кунларидаги кам ишлаш (ортиқча ишлаш) билан қоплаб бўлмайди.

5 кунлик иш ҳафтасида иш вақтининг нормал давомийлигида кунига 8 соатдан, 6 кунлик иш ҳафтасида эса 7 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас . Иш ҳафтаси ўз навбатида 40 соатдан ошмаслиги керак.

6 кунлик иш ҳафтасида ортиқча ишлаш бўлмаслиги учун (6 х 7 = 42) иш соатларини ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган қилиб тақсимлашнинг турли вариантларини назарда тутиш мумкин. Масалан: ҳафтада 5 кун – 7 соатдан, шанба куни – 5 соат (35 + 5 = 40); ҳафтада 4 кун – 7 соатдан, 2 кун – 6 соатдан (28 + 12 = 40) ва ҳ.к. Кўрсатилган давомийликдан ортиқ иш вақти иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади.

Мисол
Ортиқча ишлашни қандай аниқлаш керак

Ходимда – 5 кунлик иш ҳафтасида 8 соатлик иш куни.

Душанба куни у 10 соат ишлаб берди, яъни 2 соат ортиқча ишлади. Ушбу 2 соат иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади, унга оширилган миқдорда ҳақ тўлаш ёки қўшимча дам олиш куни билан компенсация қилиш лозим.

Бунда ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда қисқартирилган иш вақти белгиланадиган алоҳида тоифадаги ходимлар мавжуд

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг