ЯТТлар ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китобни қандай топшириши керак

preview

Якка тартибдаги тадбиркорлар январь ойида ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича  ҳисоботни топширишда муаммога дуч келишди. Ҳисобот ўзи ва ёлланма ходимлар учун тўланган солиқни одатдаги акс эттириш вариантини назарда тутмайди.

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди. Шунингдек, биз ушбу масала юзасидан солиқ органи ходимларидан ҳам тушунтириш олдик:

Экспертнинг зарур тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Якка тартибдаги тадбиркорлар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга 22.11.2021 й. ВМҚ-707-сон қарор 1-б. ва улар учун йилига камида БҲМнинг 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлайдилар СК 408-м. 7-қ..

2024 йилда ёлланма ходимлар бўйича ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни топширишда – улар 5-устуннинг 050-сатрида «0» ставкани кўрсатишган. Ва ҳисобот муаммосиз ўтган.

Январь ойида 11190_10 ҳисобот шаклида ижтимоий солиқнинг «0» ставкаси сақланмаяпти, ҳисобот хато кўрсатяпти. 060-сатрда очиладиган ставкалар вариантлари орасида СК 408-моддасига мувофиқ ноль даражали ставка ҳам, муқобил тўғрироқ вариант ҳам мавжуд эмас.

Мазкур масала юзасидан Солиқ қўмитаси вакилларининг тушунтиришича, якка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботларни 11190_10 кодли шаклда тўлдирадилар.

Хато тузатилди, энди ҳисоботни тўлдиришда яна солиқнинг ноль ставкасини кўрсатиш мумкин, ҳисобот муаммосиз жўнатилиши керак.

12%лик ставкани кўрсатган ҳолда ҳисоботларни юборишга улгурган бухгалтерлар уларни қайта топширишларига тўғри келади.

2024 йил ва 2025 йил январь якунлари бўйича ҳисоботни тақдим этиш ҳамда ЖШДС ва ижтимоий солиқни тўлашнинг охирги куни - 15 февраль 17 февралга кўчирилади, чунки 15 февраль - шанба СК 5-м. 8-қ. СК 86-м. 6-қ..

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /uz/publish/doc/text206034_yattlar_jshds_va_ijtimoiy_soliq_buyicha_hisob-kitobni_qanday_topshirishi_kerak