Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
Йиллик молиявий ҳисоботни топширганингиздан сўнг, таътилга чиқиш ва севимли иш жойингиздан иложи борича узоқроқ жойда ўзингизни эҳтиёткорлик билан тиклаш вақти келди. «Soliq» мобил иловасида мамлакатдан чиқиш учун чекловлар мавжудлигини текшириш имконияти яратилган.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди
Муҳим янгиликлар ва экспертлар тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Иловадаги «Хорижга чиқиш ҳуқуқини аниқлаш» хизматига ўтиш Soliq иловасида икки усулда амалга оширилиши мумкин:
1) билдиришномадаги «Хизматга ўтиш» тугмаси орқали;
2) «Умумий хизматлар» («Хорижга чиқиш ҳуқуқини аниқлаш» хизмати) бўлими орқали.
Шундан сўнг, сизни қизиқтирган маълумотларни олиш учун ЖШШИР ёки паспорт сериясини (ID -карта) киритинг:
Шундан сўнг тизим сўров натижасини кўрсатади.
Тақиқ йўқми? Демак, кетиш мумкин! Агар тақиқ бўлса, сабабини аниқлаймиз ва бартараф этамиз.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади