Алкоголли ва алкоголсиз ичимликларни қуйиб сотиш учун ариза бериш: йўриқнома

preview

My3.soliq.uz сайтининг «Юридик шахсларнинг онлайн-НКТ ҳақида ахборот» бўлимида янги хизмат – «Алкоголли ва алкоголсиз ичимликларни қуйиб сотиш тўғрисида ариза» пайдо бўлди.

Buxgalter.uz хизмат ишини синовдан ўтказди ва онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш соҳасидаги эксперт, «RIG» МЧЖ директори Рустам ЯКУБОВдан ушбу янгиликни шарҳлаб беришни сўради:

 

1. Аризани қандай юбориш мумкин

  • My3.soliq.uz сайтининг «Хизматлар» бўлимида «Персонал ахборот» кичик бўлимига – «Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникаси ҳақида ахборот» катагига киринг:

 

  • Биринчи очиладиган рўйхатда «Алкоголли ва алкоголсиз ичимликларни қуйиб сотиш тўғрисида ариза»ни танланг:

  • «Ариза юбориш» тугмасини босинг ва очиладиган ойнада фискал модуль рақамини ва онлайн-НКТни рўйхатдан ўтказишда танланган фаолият турини танланг. Ушбу аризани сақланг.

 

  • Юборилган ариза ҳолатини «Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникаси ҳақида маълумот» саҳифасида кузатиш мумкин. Аризани кўриб чиқиш натижаларига кўра тадбиркор тасдиқ ёки рад жавобини олади.

 

 

2. Бунда қандай саволлар туғилади

Рустам ЯКУБОВ, «RIG» МЧЖ директори:

 – Биз ҳам синаб кўриш учун 27 февралда мижоз учун ариза юбордик. Аммо ҳеч қандай натижа олмадик. Ариза ҳамон «янги» мақоми билан тизимда «осилиб» турибди.

Умуман олганда, солиқ идорасидан тушунтириш олишга оид жуда муҳим саволлар бор:

1. Қайси фаолият турларига ариза топшириши талаб этилади ва нима учун. Агар юборилмаса, нима бўлади?

2. Аризани кўриб чиқиш муддатлари қандай белгиланган, уни ким кўриб чиқади?

3. Қандай сабабларга кўра рад этиш мумкин ва бу шундай фаолият тури билан шуғулланаётган амалдаги корхоналар учун қандай оқибатларга олиб келади?

Шунингдек, бевосита онлайн-НКМ бўйича ҳам савол бор:

4. Агар тақдим этилган схемага кўра ариза тасдиқлангандан сўнг «миллилитр» ўрам коди пайдо бўлса, «нарх х миқдор = сумма» формуласидан келиб чиққан ҳолда чекни қандай тўғри юбориш мумкин?

Энди касса аппаратида қуйиб сотиладиган ичимликлар учун нархни миллилитр учун кўрсатиш керак бўлади. Масалан, агар пиво литри 10 000 сўм турса, энди бу миллилитри 10 сўм бўлади.

Қоидаларни аниқ тушуниш солиқ тўловчида хатолар ва қонунбузарликларнинг катта қисмини истисно қилишга ёрдам беради.

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш /uz/publish/doc/text207002_alkogolli_va_alkogolsiz_ichimliklarni_quyib_sotish_uchun_ariza_berish_yuriqnoma