Тайёр маҳсулотларни қандай ҳисобга олиш керак
Тавсияда:
- ҳисобга олиш:
ишлаб чиқариш таннархи бўйича тайёр маҳсулотларни;
ҳисоб нархлари бўйича тайёр маҳсулотларни;
биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни;
қўшимча маҳсулотларни;
ўз ишлаб чиқаришининг ярим тайёр маҳсулотларини.
Тайёр маҳсулот – бу технологик қайта ишлашнинг барча босқичларидан ўтган (тўлиқ тўплам) ва белгиланган талабларга (буюртмачининг, давлат стандартларининг, техник шартларнинг) жавоб берадиган буюмлар. У турлари, навлари ва сақланиш жойлари бўйича табиий ва қиймати жиҳатдан ҳисобга олинади.
Қабул қилинган ҳисоб сиёсатидан келиб чиқиб, маҳсулотлар ҳақиқатдаги ишлаб чиқариш таннархида ёки ҳисоб нархларида ҳисобга олиниши мумкин.
Тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш таннархида қандай ҳисобга олиш керак
Тайёр маҳсулотлар асосан кичик ҳажмдаги ёки маҳсулот турлари чекланган якка тартибдаги ишлаб чиқаришларда ишлаб чиқариш таннархида ҳисобга олинади.
Бир ой давомида 2010-«Асосий ишлаб чиқариш», 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 2500-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётларида ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий таннархини (барча бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатлари) йиғинг, сўнгра 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» счётининг дебетига ҳисобдан чиқаринг.
Маҳсулотнинг бир партиясини ишлаб чиқариш учун асосий ишлаб чиқариш харажатлари 28 000 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан:
- материаллар – 15 000 минг сўм;
- ишчиларнинг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ – 5 500 минг сўм;
- ушбу маҳсулот партиясига тўғри...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter