ЭҲФ-ЭТТЮХ бирлаштирган ҳолда қачон ва қандай фойдаланилиши керак

preview

ЭҲФ ва ЭТТЮХ расман бирлаштирилди: Вазирлар Маҳкамасининг 18 мартдаги 168-сон қарорида муайян вазиятлар учун ЭҲФ ва ЭТТЮХни бирлаштириш назарда тутилгани. Бундан ташқари, у алоҳида соҳаларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб товар-транспорт юкхатини расмийлаштириш тартибини белгилайди.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

ВМҚ давлат тилида қабул қилинган. Унга мувофиқ, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида ЭҲФдан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги ва ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар, бошқа қоидалар билан бирга, товар-моддий бойликларни бир вақтнинг ўзида реализация қилиш ва жўнатишда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юкхати билан бирлаштирган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин деган норма билан тўлдирилди.

 

«ЭҲФ+ЭТТЮХ» шакли қачон қўлланилмайди

Қуйидаги ҳолларда электрон ҳисобварақ-фактура ЭТТЮХ билан бирлаштирган ҳолда расмийлаштирилмайди:

  • товарларни транспорт воситасидан фойдаланмасдан (шу жумладан - жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда) қўлда ёки махсус қурилмалар (аравачалар, эскалаторлар ва давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлмаган бошқа қурилмалар) ёрдамида ташишда;
  • юк жўнатувчи томонидан бир вақтнинг ўзида товарни реализация қилиш ва жўнатиш амалга оширилмаганда.

Миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда товарлар (хизматлар) сотиб олувчи юридик шахслар ва ЯТТлар – ҚҚС тўловчилари онлайн-НКМ чекларини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтказиш, харидларни ҳисобварақ-фактуралар реестрига киритиш ва ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Бунда харидларни ҳисобварақ-фактуралар реестрига товар (хизмат) сотиб олинган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача киритиш керак.

 

Гибрид ҳисобварақ-фактура қачон расмийлаштирилади ва қандай тўлдирилади

ТМБларни бир вақтнинг ўзида реализация қилиш ва жўнатиш ҳолатларида, электрон ҳисобварақ-фактура ЭТТЮХ билан бирлаштирган ҳолда расмийлаштирилади. ЭҲФдаги стандарт реквизитлардан ташқари, ушбу шаклда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

  • иштирокчиларнинг (юкни ташувчи, юкни олувчи, ҳайдовчи) СТИР ёки ЖШШИР;
  • манзиллар (юкни жўнатиш ва етказиб бериш манзиллари);
  • транспорт тўғрисидаги маълумотлар (давлат рақами ва русуми);
  • юк ташиш қиймати.

Ҳисобварақ-фактуралар шакллари тўғрисидаги низом янги боб билан тўлдирилади – «Электрон ҳисобварақ-фактура ва товар-транспорт юк хатини бирлаштирган ҳолда тўлдириш хусусиятлари». Унда бирлаштирилган ҳужжатни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш ёки рад этишнинг батафсил тартиби келтирилган.

Бирлаштирилган «ЭҲФ+ЭТТЮХ» Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ расмийлаштирилади. Дори воситалари ва тиббий буюмлар учун – Низомга 5-иловада келтирилган шаклга мувофиқ.

Бундан ташқари, 168-сон ВМҚ билан ЭТТЮХни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири тасдиқланди.

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text207155_ehf-ettyuh_birlashtirgan_holda_qachon_va_qanday_foydalanilishi_kerak