Фойда солиғи ҳисоб-китобида нималар ўзгарди

preview

Солиқ қўмитаси фойда солиғи бўйича электрон ҳисобот шаклларига ўзгартиришлар киритди. Уларга иккита қатор қўшилди ва баъзи қаторларнинг номлари ўзгартирилди.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ҳисобот шаклларига my.soliq.uz сайтидаги юридик шахснинг шахсий кабинети орқали ёки my3.soliq.uz сайтининг «Хизматлар» бўлими («Солиқ мажбуриятлари» кичик бўлими) орқали ўтиш мумкин.

«Электрон шакллар» бўлимида 10205_45 «Фойда солиғи ҳисоб-китоби» шаклини танланг.

 

Ҳисобот шаклига кирганда тизим чораклик ҳисоботни топширишда нималарга эътибор бериш керак эканлигини эслатади.

 

Ўзгартириш ва қўшимчалар:

1. Фойда солиғи ҳисоб-китобига иккита қўшимча қатор киритилган:

  • 061 «Жойлашган жойга нисбатан пасайтирилган солиқ ставкасидаги солиқ солинадиган фойда»;
  • 071 «Пасайтирилган солиқ ставкаси».

 

Шакл остидаги изоҳда 30.12.2022 йилдаги ПФ-287-сон қарорига мувофиқ имтиёзларни қўллаш асоси кўрсатилган.

Бу қўшимчалар жойлашган жойига қараб фойда солиғининг пасайтирилган ставкаларини қўллайдиган солиқ тўловчилар учун киритилган. Бу – 5-тоифали туманларда рўйхатдан ўтган ва фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари. Имтиёз амал қилиш даври – 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача. Фойда солиғининг имтиёзли ставкаси – 1%.

2. Ҳисоб-китобнинг 7-сонли иловасида қаторларнинг номлари СК 337-моддасида белгиланган шартларга мувофиқ ўзгартирилган:

  • 016-қатор: Умумий қуввати 100 кВт гача бўлган қайта тикланадиган энергия манбаларидан (ҚТЭМ) фойдаланган ҳолда электр энергиясини умумий тармоққа реализация қилишдан олинган даромад;
  • 036-қатор: Умумий қуввати 100 кВт гача бўлган ҚТЭМ дан фойдаланган ҳолда электр энергиясини умумий тармоққа реализация қилишдан олинган фойда.

Муҳим жиҳати шундаки, умумий қуввати 100 кВт гача бўлган ҚТЭМ дан фойдаланган ҳолда электр энергиясини умумий тармоққа реализация қилишдан олинган фойда 0% ставка бўйича солиққа тортилади.

Қўллаш ва ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари

Янги ҳисобот шаклини 2025 йилнинг I чорагидан бошлаб қўллаш керак. Ҳисоботни топшириш учун пакет коди: 10205_45.

2025 йилнинг I чораги учун ҳисоботни топширишнинг охирги куни – 2025 йил 21 апрель.

Манбага қаранг.

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text207469_foyda_soligi_hisob-kitobida_nimalar_uzgardi