Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
«Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш доирасида ташкилот кўплаб кўчатлар экади. Уларни ҳисобга олишда биз муаммоларга дуч келмоқдамиз, агар дарахт кўчатлари тутмаган бўлса, уларни қандай ҳисобдан чиқаришни билмаймиз. Шунингдек, уларни АВ таркибига киритиш ёки материаллар сифатида тан олишни ҳам билмаймиз».
Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра, саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди:
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имконига эга бўлиш учун Buxgalter Pro хизматига кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.
– Дарахт кўчатларини маълум мезонларга қараб 1080 «Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағига ёки кейинчалик 0180 «Кўп йиллик дов-дарахтлар» ҳисобварағига ўтказиш билан 0890 ҳисобварағига кирим қилиш керак.
Асосий воситалар – бу ташкилот хўжалик фаолиятини юритишда узоқ вақт (бир йилдан ортиқ) давомида маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёки маъмурий ва ижтимоий-маданий функцияларни амалга ошириш учун фойдаланиш мўлжалланган моддий активлардир. Шунингдек ижарага берилиши мумкин бўлган активлар ҳам. Ташкилот раҳбари ҳисоб сиёсатида активларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш мезонларини, шунингдек асосий воситаларнинг гуруҳлар бўйича таснифини белгилаш ҳуқуқига эга 5-сон БҲМС 3–4-б..
Агар кўчатлар уларни АВ сифатида тан олиш мезонларига мос келса
Бу ҳолда уларни 0180 «Кўп йиллик дов-дарахтлар» ҳисобварағида асосий восита сифатида ҳисобга олинг. Бу ҳисобварақда кўкаламзорлаштирувчи, манзарали, мева-резавор дарахтлар ва дарахтзорлар, тирик девор ва бошқалар ҳисобга олинади 21-сон БҲМСга 2-илова 20-б..
Агар дарахт кўчатлари асосий восита сифатида тан олиш мезонларига мос келмаса
Уларни 1080 «Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» ҳисобварағига кирим қилинг. Тупроққа экилганда уларнинг қиймати давр харажатларига киритилади.
Агар кўчатларнинг 1 бирлик қиймати сотиб олинган пайтда белгиланган БҲМнинг 10 бараваридан ошса, уларни экишда кейинчалик тенг равишда ҳисобдан чиқариш билан кечиктирилган харажатларга киритиш мумкин 4-сон БҲМС 69-б..
Фойдаланишдаги дарахтларнинг сақланишини таъминлаш мақсадида кейинчалик уларни ҳисобга олиш 014 «Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари» балансдан ташқари ҳисобварағида юритилади.
Агар экилган кўчатлар тутмаган бўлса
Бу ҳолда тегишли далолатнома тузиш ва шу асосда уларни ҳисобдан чиқариш керак.
Агар улар инвентарь ва хўжалик жиҳозлари сифатида тан олинган бўлса ва экилгандан сўнг 014 балансдан ташқари ҳисобварақларида акс эттирилган бўлса, ҳисобдан чиқарилганда улар ушбу ҳисобварақнинг кредити бўйича акс эттирилади.
Агар кўчатлар асосий восита сифатида тан олинган бўлса, уларни ҳисобдан чиқаришда асосий воситаларни тугатишда қўлланиладиган бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш керак.