Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
«Хорижий ваколатхона ўз транспорт воситасини Ўзбекистондаги жисмоний шахсга сотмоқда. Автотранспортни сотишда ваколатхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
Муҳим эксперт тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Аввало, сотилаётган автотранспорт воситаси юридик жиҳатдан аслида кимга тегишли эканлигини аниқлаб олайлик.
Ваколатхона – бу Ўзбекистон ҳудудида хорижий тижорат ташкилотининг манфаатларини ифодаловчи ва ҳимоя қилувчи, бош ташкилоти республика ташқарисида жойлашган алоҳида бўлинмадир 07.02.2024 й. 76-сон ВМҚга 1-илова 3-б..
Ваколатхона юридик шахс ҳисобланмайди, хўжалик ёки тижорат фаолиятини амалга оширмайди 07.02.2024 й. 76-сон ВМҚга 1-илова 7-б..
Ваколатхонага уни ташкил этган хорижий тижорат ташкилоти томонидан мулк берилади ва у Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ишлаб чиқилган, хорижий тижорат ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган Ваколатхона тўғрисидаги Низом асосида фаолият юритади 07.02.2024 й. 76-сон ВМҚга 1-илова 23-б..
Шундай қилиб, кўриб чиқилаётган вазиятда транспорт воситаси – ваколатхонани ташкил этган хорижий компаниянинг мулкидир.
Ўзбекистонда товарлар (хизматлар) реализация қилувчи хорижий юридик шахслар ҚҚС тўловчилари деб эътироф этилади СК 237-м. 1-қ. 3-б..
Транспорт воситасини жисмоний шахсга реализация қилишда хорижий компанияда ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юзага келади.
Бунда хорижий компания ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобда турмаса-да, солиқни тўлаши шарт.
Бундай вазиятда ваколатхона қуйидагиларни бажариши керак:
1) битим суммасидан ҳисобланган ҚҚСни кўрсатган ҳолда жисмоний шахсга ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш;
2) битим амалга оширилган ой учун 10006_41 коди бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлаш.
Олдиндан ваколатхона ҳисобда турган жойдаги солиқ органига ҚҚСни тўлаш учун ҳисобварақни очиш илтимоси билан мурожаат юбориш лозим.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади