Саволларингизга жавобларни Buxgalter Pro да топасиз:
Buxgalter.uz 21 апрелдан бошлаб ва 6 майдан кечиктирмай баъзи ташкилотлар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган статистика ҳисоботлари бўйича шарҳ тайёрлади:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Илова т/р |
Шакл номи ва тақдим этиш муддати |
Ҳисобот номи |
Тақдим этувчилар |
Тақдим этиш муддати |
4 |
4-invest (xorijiy) shakli |
Ўзбекистон Республикасига хориждан инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан хорижга инвестициялар тўғрисида ҳисобот |
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар, хориждан молиявий ва номолиявий маблағларни олган ташкилотлар, хорижга инвестицияларни амалга оширувчи корхоналар, экспорт (импорт) операцияларини амалга оширувчи корхоналар (банклар, бошқа кредит муассасаларидан ташқари) |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 29 санасидан кечиктирмай |
Чораклик |
||||
5 |
4-qurilish (jismoniy) shakli |
Жисмоний шахслар томонидан объектларни қуриш тўғрисида ҳисобот |
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари |
Ҳисобот чорагининг охирги ойи 25 санасидан кечиктирмай |
Чораклик |
||||
64 |
12-korxona shakli |
Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот |
Юридик шахслар – тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), юридик шахсларнинг – тижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари, нотижорат ташкилотлари |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 санасидан кечиктирмай |
|
||||
64/1 |
12 korxona (savdo) |
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана товар айланмаси бўйича ҳисоботи |
Улгуржи ва чакана савдо, шунингдек овқатланиш хизматлари билан шуғулланувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари) |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 санасидан кечиктирмай |
|
||||
64/2 |
12 korxona (sanoat) |
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳисоботи |
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 6 санасидан кечиктирмай |
Ойлик |
||||
64/3 |
12 korxona (xizmat) |
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот |
Юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатувчи ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга тижорат ташкилотлари (кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан ташқари), нотижорат ташкилотлари |
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 санасидан кечиктирмай |
Ойлик |
Эслатиб ўтамиз
Агар статистика ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, уни тақдим этиш муддатининг тугаш куни ундан кейинги биринчи иш куни ҳисобланади Низом 8-б., 16.07.2021 й. АВ рўйхат рақами 3312-сон..
Эътибор беринг
Статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш маъмурий жарима солишга сабаб бўлади МЖТК 215-м..
Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади