Қандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин
Тавсияда:
– қандай даъволар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилиши мумкин;
– қандай ишлар корпоратив низоларга киритилади;
– соддалаштирилган суд иши юритувидаги даъво аризаларига қўйилган талаблар;
– соддалаштирилган суд ишини юритиш хусусиятлари.
Ўзбекистонда иқтисодий судларга даъво аризаларини бериш ва кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартиби қонун билан белгиланди. Унинг умумий қабул қилинган суд ишларини юритишдан асосий фарқи – муайян тоифадаги ишларнинг даъво аризаларини кўриб чиқишнинг тезлаштирилган ва камроқ ресурс талаб қилишидир.
Соддалаштирилган суд ишини юритиш тартибидаги ишлар суд томонидан даъво ишини юритишнинг умумий қоидаларига мувофиқ кўриб чиқилади. Унинг фарқи шундаки, иқтисодий иш бўйича қўшимча далиллар йиғилмайди, далилларни улар турган жойда кўздан кечирилмайди ва текширилмайди, экспертиза тайинланмайди, гувоҳлар сўроқ қилинмайди. Низо тарафларининг ўзлари суд муҳокамасида иштирок этмайдилар. Судья ишни...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter