Бухгалтерия ҳисобида харажатларни акс эттириш тартиби
Тавсияда:
– харажатларни таснифлаш;
– ишлаб чиқариш харажатлари;
– давр харажатлари;
– молиявий фаолият бўйича харажатлар;
– фавқулодда зарарлар.
Харажатлар – бу ҳисобот даврида активларнинг камайиши ёки мажбуриятларнинг кўпайиши
.
Харажатлар пул маблағлари, моддий захиралар, иншоотлар, ускуналар ва бошқалар каби активларнинг чиқиб кетиши ёки улардан фойдаланиш шаклини олади.
Зарарлар иқтисодий фойданинг камайганлигини билдиради ва ўз табиатига кўра харажатлардан фарқ қилмайди, улар активларни сотишда ёки фавқулодда вазиятлар натижасида юзага келади
.
Агар қуйидаги шартлар бир вақтда бажарилса, харажатларни тан олинг
:
- улар норматив ҳужжатлар талаблари, шартнома мажбуриятлари ёки ишбилармонлик муомаласи одатлари туфайли юзага келган;
- активларнинг камайиши ёки мажбуриятларнинг кўпайиши билан боғлиқ келгуси иқтисодий нафнинг камайиши содир бўлади;
- харажатлар суммасини ишончли белгилаш мумкин.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter