Нотижорат ташкилоти қандай ҳисоботларни тақдим этади

04.12.2025
author avatar

Гулнора НИЗАМУТДИНОВА

Солиқ қўмитаси бошқармаси бошлиғи
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

- солиқ ҳисоботи;
- ҚҚС;
- фойда солиғи;
- юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ;
- молиявий ҳисобот;
- статистика ҳисоботи;
- адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот.

Эътибор беринг
Тавсияга 2025 йил 1 январдан кучга кирган Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги янги низомга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

 

Вазият: нодавлат нотижорат ташкилоти тижорат фаолиятидан даромадга эга эмас.

У қандай ҳисоботлар топшириши керак?

 

Нотижорат ташкилоти – нотижорат ташкилоти учун қонунлар билан белгиланган шаклда рўйхатдан ўтган юридик шахс бўлиб, у :

  • даромад олиш мақсадига эга эмас; 
  • даромад ёки мулкни иштирокчилар (аъзолар) ўртасида тақсимламайди.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд, муассаса шаклида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклда ташкил этилиши мумкин